Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Янги ташкил қилинган ва таъсисчилари иккита жисмоний шахсдан ташкил топган оилавий корхона таъсисчиларидан бири чакана савдо фаолиятини амалга ошириш учун, яъни кейинчалик чакана сотиш мақсадида устав фондининг бир қисмини товар шаклида шакллантириши мумкинми?
Янги ташкил қилинган ва таъсисчилари иккита жисмоний шахсдан ташкил топган оилавий корхона таъсисчиларидан бири чакана савдо фаолиятини амалга ошириш учун, яъни кейинчалик чакана сотиш мақсадида устав фондининг бир қисмини товар шаклида шакллантириши мумкинми? Корхона ҳисобчиси


Ответы экспертов
Ответов: 191
10.01.2017

Оилавий корхонанинг устав фонди пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бошқа мол-мулк, шу жумладан, пул билан баҳоланадиган мулкий ҳуқуқлар ёки ўзга шахсга ўтказиладиган бошқа ҳуқуқлар ҳисобидан шакллантирилади. Ягона уй (квартира) оилавий корхонанинг устав фондига киритилиши мумкин эмас (“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 11-м. 1-қ.).

Товарлар мулк сифатида баҳоланиб, устав фондига киритилиши мумкин. Бунинг учун оилавий корхона иштирокчилари таъсис шартномасида уставга улуш сифатида киритилаётган товарларнинг турини, миқдорини ва суммасини белгилаб олишлари зарур бўлади.  

Устав фондига киритилган улуш (товарлар) корхонанинг мулки саналади. Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектларининг ўз мол-мулки ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин (“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғисида”ги Қонуннинг 15-м 1-қ).

Демак, устав фондига киритилган товарлардан тадбиркорлик фаолиятида, хусусан чакана савдони амалга оширишда фойдаланса бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика