Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Шартнома бўйича тўловчи ташкилот ўрнига унинг раҳбари банк муассаларига нақд пул ва пластик карта орқали тўлаб, бизга квитанция тақдим қилса бўладими? 1.2. Агар хўжалик юритувчи субъект малака ошириш курси тўловини бошқа бир ташкилотдан амалга оширса, шунда биз 3 томонлама шартнома тузсак бўладими? 2. Транспорт тизимида раҳбар, хайдовчиларни малакасини ошириш ва кадрларни тайёрлаш ва қайта таёрлаш хизматларини амалга оширишда бизнинг корхонамиз ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларга эга бўладими. Агар эга бўлсак ушбу имтиёзлар корхонанинг бошқа фаолият турларидан олинган даромадларга ҳам тадбиқ этиладими?
ЎзР АВда 2006 йил 5 октябрда 1626-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Низомга кўра бизнинг корхонамиз транспорт тизимида раҳбар, хайдовчиларни малакасини ошириш, яьни кадрларни тайёрлаш ва қайта таёрлаш билан шуғулланамиз. Юридик шахс ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаганлиги сабабли, унинг раҳбари бизга ташкилот раҳбарлар томонидан малака ошириш курс тўловини нақд пул ёки ўзига тегишли бўлган пластик карта орқали амалга ошириш бўйича мурожаат қилмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 286
16.02.2017

Агар сизнинг корхонангиз кичик тадбиркорлик субъектига тегишли бўлиб таълим соҳасидаги хизматларни амалга оширса (кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш) ва ушбу фаолият турини амалга оширишга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан берилган таалуқли лицензияга эга бўлса, унда Президентнинг 17.04.2006й. ПҚ-325-сонли қарорига мувофиқ сиз ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли бўласиз.

Президентнинг 27.12.2016й. ПҚ-2699-сонли қарорига асосан рўйхат бўйича хизматлар кўрсатаётган (улар жумласида таълим соҳасидаги хизматлар) микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилган.

Бунда таълим соҳасидаги хизматларни кўрсатишдан тушган тушум умумий тушум ҳажмининг 80 фоизи ва ундан ортиғини ташкил қилса ушбу солиқ имтиёзлар корхонанинг барча даромадларига татбиқ этилади (27.12.2016й. ПҚ-2699-сонли қарорнинг 35-иловаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 300
14.02.2017

Албатта, бўлади. Қонунчилик кўп томонлама шартномалар тузиш ҳамда саволда кўрсатиб ўтилган усул ва шаклларда тўловни амалга оширишга имкон беради, фақат буни тегишли тартибда расмийлаштириш талаб этилади.

Бунинг учун иккала юридик шахс ҳамда уларнинг бирини ўрнига тўловни амалга оширувчи жисмоний шахс (ушбу ҳолатда корхона раҳбари шу макомда - учинчи шахс сифатида мазкур муносабатларда иштирок этади) ўртасида уч томонлама шартнома тузилиши лозим (ФК 102, 353 м.).

Ушбу шартномада тўловнинг учинчи шахс томонидан қайси шакл ва муддатларда амалга оширилиши, шунингдек ушбу тўлов қандай шартлар асосида (муддати, шакли ва б.) унга қоплаб берилишига оид жихатлар кўрсатиб ўтилиши лозим.

Агар мабодо саволда кўрсатиб ўтилган вазият иккала юридик шахс ўртасида шартнома тузилганидан сўнг вужудга келса, унда бу каби муносабатлар мажбуриятдаги шахс (қарздор)нинг ўзгариши (ФК 23-боб) деб баҳоланади ва талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш (ФК 313, 319, 320-м.) ёки қарзни бошқа шахсга ўтказиш (ФК 322-м.) шартномалари сифатида расмийлаштирилиши лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика