Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Турмуш ўртоғим топилган тақдирда ижро ҳужжатлари тикланиб, унга нисбатан ЎзР ЖКнинг 122-моддаси билан жиноят иши очиладими? 2. Болаларим вояга етган бўлса-да, 6 йиллик алимент пуллари ҳам ундириб бериладими?
Мен турмуш ўртоғим билан кўп йиллардан бери бирга яшамаймиз. Ўртамиздаги икки нафар фарзандларимиз мени қарамоғимда қолган. 2011 йилда Фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан турмуш ўртоғимдан алимент ундириш тўғрисида буйруқ чиқарилган. Бироқ турмуш ўртоғимнинг доимий яшаш манзили бўлмаганлиги сабабли уни топишнинг имкони бўлмади ва унга нисбатан ижро ҳужжатларининг бажарилиши вақтинча тўхтатиб қўйилди. Ҳозирги кунда фарзандларим вояга етишган. Ижро ҳужжатларига кўра турмуш ўртоғим 6 йиллик алимент пулларини тўламаган.


Ответы экспертов
Ответов: 28
27.02.2017

1. Фикримизча, мазкур ҳолатда шахсни ЖКнинг 122-моддасига кўра жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди. Юқоридаги моддада вояга етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб бўйича чиқарилган суд буйруғини бажармаганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган.

Қуйидагилар шахсни ЖК 122-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш шартлари ҳисобланади:

- моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлаш учун маблағ тўлаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорининг мавжудлиги;

- жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида ушбу маблағни тўланмаслиги (ОС Пленумининг 2009 йил 7-сон Қарори 14-банди).

Бунда, моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгаликка тортиш учун қарздорликнинг умумий муддати кетма-кетлигидан қатьи назар уч ойни ташкил этиши лозим.

2. Вояга етмаган фарзанд(лар)нинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб бўйича суд буйруғи чиқарилган кундан (2011 йил) бошлаб, фарзандларингиз 18 ёшга тўлгунга қадар тўланмай, тўпланиб қолган алимент бўйича қарздорлик суммаси қарздордан ундириб берилиши керак.

Бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш тугатилади (ОКнинг 147-моддаси). Бироқ, ота-онанинг келишувига биноан вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларга ҳам таъминот берилиши мумкин. Ота-она ўртасида бундай келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади (ОКнинг 100-моддаси).

Аслида, алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича қарздорнинг турган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаганда суд ижрочиси ўз ташаббуси билан ёки ундирувчининг аризасига кўра қарздорни қидиришни (қарздорнинг мол-мулкини қидириш ёки болани қидириш) эълон қилиши шарт (АВ томонидан 2001 йил 29 декабрда 1091-сон билан рўйхатга олинган Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 80-банди).

Сизга, турмуш ўртоғингизни топиш юзасидан эълон қилинган натижасиз қидирув ҳаракатларини назоратга олиш тўғрисида прокуратура органларига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика