Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2017 йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тўлашда иш стажи ҳам инобатга олинадиган бўлди. Шу бўйича қуйидаги ҳолатларда қандай йўл тутилади?
1. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан одамда 12 ойдан кўп танаффусни ҳисоблашда меҳнатга лаёқатсизлик варақасидан кейинги даврдан бошланадими? 2. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан аёл 12 ой ўтмасдан яна бир ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси олиб келса неча процент тўланади? Бунда дастлабки ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошлангунга қадар ходим илк маротаба ишга кирган бўлиб, иш стажи 1 ой, 7 ой ва бир йилдан ортиқ бўлган ҳолатлар бўлиши мумкинлигини инобатга олсангиз. 3. 2016 йил январда бир ой ишлаб, 2017 йил январда ҳам бир ой ишлаган аёлга неча процент тўланади? Яъни ҳомиладорлик ва туғиш таътилини иш стажига боғлиқ равишда ҳисоблаб чиқаришда фақат ишланган давр инобатга олинадими, ёки бунда ўз ҳисобидан иш ҳақи сақланмаган таътил, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари ва бир ишдан бўшаб, иккинчи ишга киргунга қадар бўлган даврдаги оралиқлар чиқариб ташланадими? 4. Ўриндошлик асосидаги жойи ҳомиладорлик ва туғиш таътилини неча процент ҳисоблашда қандай ҳужжатга таянади. Бунда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарча нусхаси сўралса, бу ўриндошлардан ортиқча ҳужжат талаб қилмаслиги бўйича нормани бузиш ҳисобланмайдими? 5. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан аёл касаллик варақа тугаган муддатдан кейин ўртада 12 ойлик танаффус бўлмасдан бир ойгина ишлади. Ўртада яна 12 ойлик танаффус бўлмаси яна битта ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиб келди. Неча процент тўланади? Бунда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига илк марта чиққанда унинг бир йилдан ортиқ меҳнат стажи бўлган. 6. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан аёл меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тугаган муддатдан кейин ўртада 12 ойдан кўп танаффус бўлгандан сўнг бир ой ишлади. Бир ой ишлагандан сўнг ўртада 12 ойдан кўп танаффус бўлмай бошқа меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиб келди. Неча процент тўланади? 7. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан ходим унинг муддати тугаганидан кейин 2 ёшгача бола парвариши бўйича ўз ҳисобидан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқиб кетди. Орада 12 ойдан кўп танаффус бўлиб, ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича навбатдаги меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиб келди. Унга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тўланадими?


Ответы экспертов
Ответов: 452
01.03.2017

4. Бунда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарча нусхаси сўралса, бу ўриндошлардан ортиқча ҳужжат талаб қилмаслиги бўйича нормани бузиш ҳисобланмайдими?

Йўқ, хисобланмайди.

Қоида бўйича ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар:

паспортни ёхуд унинг ўрнини босадиган ҳужжатни;

меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича маълумотномани тақдим этиши шарт.

Бажарилиши учун фақат қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян иш стажига эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.

Махсус  билимларни талаб этадиган ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда иш берувчи ходимдан маълумоти ёки касб-ҳунар бўйича тайёргарлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд бошқа ҳужжатни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 

Демак, 2017 йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тўлашда иш стажи ҳам инобатга олиниши сабабли, иш стажини тасдиқловчи ягона хужжат бўлган – меҳнат дафтарчасини талаб қилиб олиш Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишни тақиқлаш нормасини бузилишига олиб келмайди(ВМ 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 6-банди). 

 

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика