Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Автомобильга газ-балонли жиҳозни ўрнатишга кетган харажатларни қандай қилиб корхона директорига компенсация қилиб берса бўлади? Ушбу жиҳоз корхона балансига қандай қилиб кирим қилиниши керак? Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қанақа тартибда акс эттирилади? 2. Ушбу автомобил учун корпоратив пластик карточка орқали сотиб олинган эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи мойлаш материаллари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Корхонамиз 2016 йилда автомобиль сотиб олган. Корхона директори ҳар кунлик ёқилғи харажатларини камайтириш мақсадида ушбу автомобильга газ-балонли жиҳозни ўз пул маблағлари ҳисобидан ўрнатди.


Ответы экспертов
Ответов: 286
09.03.2017

1. Автомобильга газ-балонли жиҳозни ўрнатишга кетган харажатларни компенсация қилиб бериш учун, аввалан бор ушбу жиҳозни корхона балансига асосланган холда кирим қилиб олиш лозим. Бунинг учун корхона директори (шартномада жисмоний шахс сифатида қаралади) ва корхона ўрталарида олди-сотди шартномаси тузилиши керак. Шартномага жиҳозни топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади. Далолатномада жиҳозни қиймати ҳамда уни автомобильга ўрнатиш учун кетган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ушбу хужжатлар асосида жиҳоз корхона балансига кирим қилинади.

Автомобильга газ-балонли жиҳозни ўрнатиш харажатлари ушбу автомобильни модернизация қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар таркибига киритилади. Шунинг учун ушбу харажатлар (жиҳознинг қиймати билан биргаликда) автомобильнинг қийматига киритилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Дебет

Кредит

Асосий воситаларни модернизация қилиш жараёнида вужудга келган қарзлар

0890 «Бошқа капитал қўйилмалар»

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

Капитал қўйилмаларни автомобиль қийматига олиб бориш

0160 «Транспорт воситалари»

0890 «Бошқа капитал қўйилмалар»

Жисмоний шахсга харажатларни компенсация қилиб бериш

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

Пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар

2. Автомобил учун корпоратив пластик карточка орқали сотиб олинган эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи мойлаш материаллари бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун пластик карточкадан фойдаланувчи моддий жавобгар шахс корхона бухгалтериясига белгиланган тартибда расмийлаштирилган аванс ҳисоботини ва унга илова қилинган терминал чекларини, шартнома ва ҳисобварақ-фактураларни (агар бўлса) такдим этиши лозим.

Автомобилга сарфланган ёқилғини ҳисобини юритиш мақсадида ҳар ҳисобот давр учун (хафта ёки ой) йўл варақаси расмийлаштирилади ва унда ҳисобот даври давомида автомобилда босиб ўтилган масофа (пробег, км) ҳамда сарфланган ёқилғи (литр) миқдори акс эттирилади.

Ушбу хужжатлар асосида автомобиль ёқилғиси корхона балансига кирим ва чиқим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади.

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Дебет

Кредит

Корпоратив пластик карточка асосида ёқилғи сотиб олиш

1030 «Ёқилғилар»

5530 «Бошқа маҳсус счётлар»

Ёқилғини ҳисобдан чиқариш

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

1030 «Ёқилғилар»

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика