Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фарзанди 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ишга тушишни сўраб ариза билан мурожаат этса, иш берувчи розилик бермаслиги мумкинми?  Розилик берса унга тўланаётган бола нафақасини ойлик иш ҳақига қўшиб тўланадими?  Корхона бюджет бўлмаса аёлга ҳафтасига 35 соатлик иш ўрнатилиб, унга иш вақтининг қисқартирилган, аммо тўлиқ вақт учун тўланадиган иш куни белгиланадими?


Ответы экспертов
Ответов: 191
16.03.2017

1.Йўқ, аёлнинг бола парваришлаш таътилини муддатидан илгари тугатишни ва  ишга чиқишни сўраб ёзган аризани  иш берувчи рад этишга ҳақли эмас. Бундан ташқари, аёл бола парваришлаш таътилида бўла туриб ҳам тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлаши мумкин. Бунда унинг бола учун нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади (МКнинг 234-м 4-қ). Аксинча, агар аёл тўлиқ иш куни давомида ишласа, у бола учун нафақа олмайди.

2. Уч ёшга тўлмаган боласи бор, бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларга 35 соатдан кўп бўлмаган иш ҳафтаси ўрнатилади. Уларнинг иш ҳақи тегишли тоифадаги тўлиқ иш ҳафтаси ишлайдиган ходимлар иш ҳақи билан тенг бўлади (МКнинг 228-1-м.) Ушбу норма фақат бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларга тааллуқли. Нобюджет ташкилотларида ушбу тоифа ходимлар меҳнатига ҳақ ишлаган вақтига муносиб равишда (агар жамоа шартномаси, корхонанинг локал хужжатларида бошқача ҳолат белгиланган бўлмаса) тўланади (МКнинг 119-м. 3-қ.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика