Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2017 йилдан бошлаб курилиш ташкилотлари учун ЯИТни энг кам микдорини хисоблаш учун смета хужжатларидаги мехнат сарфи (киши-соат) инобатга олинадими йукми? Қурилиш ташкилотида иш ҳақи бўйича ушланмалар (даромад солиғи, суғурта бадаллари, ЯИТ) қайси суммадан ҳисобланиши лозим, қабул қилиш топшириш далолатномасида кўрсатилган иш ҳақи суммасиданми ёки ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи суммасиданми?
2017 йилдан эътиборан иқтисодиётнинг барча тармоғидаги корхоналар учун (жумладан қурилиш, умумовқатланиш ва чакана савдо ташкилотлари учун ҳам) ЯИТнинг энг кам миқдори ягона тартиб асосида ҳисобланади (АВ 13.04.2010й. 2095-сон билан рўйхатга олинган). Унга кўра корхона ҳисобот ойида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан ва белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда жами корхона бўйича ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлайди деб курсатилган. Корхонамиз курилиш ташкилоти хисобланади (ОКОНХ:61110). Солик солиш тартиби соддалаштирилган. 01.01.2017 кунга кадар ЯИТнинг энг кам микдори 2200-сонли низомга асосан хисобланиб тўланар эди. Корхонамиз кичик хорхона хисобланади ва рўйхатдаги ходимлар сони 45 (5 та маъмумрий ходим, 40 та курувчи-ишчилар) кишини ташкил этади. 2017 йил январ ойида корхонамих 514 709 093 сўмлик қурилиш ишларини амалга оширган ва бажарилган ишлар бўйича қабул қилиш топшириш далолатномаси тақдим этилган. Ушбу бажарилган ишлар ичида қурувчи ишчиларнинг мехнат ҳақи 45 024 715 сўмни ташкил этади(лойиха сметага асосан мехнат сарфи 9365,28 киши/соат ни ташкил этади ва бир киши-соат учун 4807,62 сўм ҳақ тўланади деб кўрсатилган). 2200-сонли низомга асосан ЯИТнинг энг кам миқдори сарфланган мехнат сарфини ойдаги меъёрий иш вақти соатига бўлиш оркали ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун керак бўладиган ишчилар сони топилар эди (9365,28 киши-соат / 176 соат = 53 киши) ва шунга асосан ЯИТнинг энг кам миқдори қўшимча ҳисобланар эди. 2017 йил январь ойида ҳақиқатда 45 та ходим учун 24 750 000 сўм иш ҳақи ҳисобланган.


Ответы экспертов
Ответов: 481
23.03.2017

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун смета хужжатларидаги меҳнат сарфи (киши-соат) инобатга олинмайди.  ЯИТни ва унинг энг кам миқдорини ҳисоблашда ходимлар сони ва ҳақиқатда ишланган кунлар ҳамда корхонанинг меҳнат ҳақи тусида ходимларга ҳақиқатда ҳисоблаган тўловлари инобатга олинади (СКнинг 306-моддаси; АВ 13.04.2010й. 2095-сон Қарорига илованинг 4-банди).

Меҳнат ҳақи тусидаги тўловларга Солиқ кодексининг 172, 173, 174 ва 175-моддаларида кўрсатилган тўловлар киради (СКнинг 172-моддаси).

Соддалаштирилган солиқ солиш тизимини қўллашингизга қараганда, корхонангиз кичик бизнес субъектларига киради.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласидан бўлган қурилиш ташкилотлари 2017 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир ходими учун ойига энг кам иш ҳақининг 65 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ЯИТни ҳисоблаб чиқаришлари ва бюджетга тўлашлари лозим  (27.12.2016й. ПФ-2699-сон Фармоннинг 8-банди).

Сизнинг ҳолатингизда ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлаймиз:

а) агар корхонада 5 кунлик иш куни белгиланган бўлса, ва 45 та ходим (ша жумладан маъмурий бошқарув ходимлари) 2017 йил январь ойидаги 21 кунлик иш кунини тўлиқ ишлаган бўлсалар:

Ҳақиқатда ишланган кунлар 945 кунга тенг бўлиб, ЯИТнинг энг кам миқдори 4 380 918,75 сўмга (945/21*(149775*65%)) тенг бўлади.

Солиқ кодексидаги тартибга кўра ҳисобланган ЯИТ суммаси 3 712 500 сўмга (24 750 000 х 15%) тенг.

Ушбу ҳолатда Солиқ кодексига кўра ҳисобланган ЯИТ суммаси (3 712 500 сўм) белгиланган ЯИТнинг энг кам миқдоридан (4 380 919) кам бўлганлиги сабабли, ҳисобланган ЯИТга қўшимча 668 418, 75 сўм ҳисоблаб, бюджетга 4 380 919 сўм миқдорида ЯИТ тўлаш керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика