Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бу устама иш стажи учунгина бериладими ёки узлуксиз бўлишига ҳам эътибор бериладими? Яъни маълум бир давр мазкур ҳудудда бўлмаган бюджет ташкилотида ишлаш, мазкур ҳудуддаги бюджет ташкилоти бўлмаган ташкилотда ишлаш ёки бўлмаса умуман ҳеч қаерда ишламаслик устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини қайтадан нолдан бошлашга сабаб бўладими? 2. Устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи мазкур тўртта ҳудуд бўйича умумий амал қиладими ёки уларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида ҳисобга олинадими? Яъни Учқудуқ шаҳридаги бюджет ташкилотида маълум бир давр ишлагандан сўнг Зарафшон шаҳридаги бюджет ташкилотига ишлашга ўтса, бу ерда устама олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига Учқудуқ шаҳридаги иш стажи ҳам ҳисобга олинадими?
Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари, Зафаробод шаҳарчаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1026, 2001 йил 13 апрель)га асосан ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига мазкур ҳудудлардаги бюджет ташкилотларидаги ишланган вақт ёки ҳақиқатда ишланмаган бўлсада иш жойи сақланган давр кириши белгиланган. Амалиётда мазкур устамани ҳисоблашда турли муаммоли вазиятлар юзага келади.


Ответы экспертов
Ответов: 191
04.04.2017

Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари, Зафаробод шаҳарчаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига ойлик иш хақига устама тўлаш тартиби АВда 13.04.2001й. 1026-сон билан рўйхатга Низом (кейинги матнда - Низом) билан тартибга солинади. Фикримизча, ушбу норматив  ҳужжат мазмунидан қўйидаги хулосалар келиб чиқади:

1.Устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига ходимларнинг мазкур ҳудудларда жойлашган бюджет муассасалари ва ташкилотларида ишлаган иш даври (жумладан, ишламаган бўлсада, иш жойи сақланадиган давр) киради (Низомнинг 3-б.). Низомда ходим иш стажининг узлуксизлиги борасида талаб қўйилмаган, ва бу масала аниқ тартибга солинмаган. Бироқ, Низомда иш стажи ходим бюджет ташкилотига ишга кирган даврдан бошланади, деб белгиланган (Низомнинг 2-б.). Демак, иш стажи узилган тақдирда устама олиш ҳуқуқини берувчи стаж янгидан бошланади.

2. Низомда Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари, Зафаробод шаҳарчаси тенг равишда санаб ўтилган. Демак, устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи тўртта ҳудуд бўйича умумий амал қилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика