Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Паспортнинг ксеронусхасини қалбакилаштириш ва мазкур ксеронусхани (паспортнинг асли ўрнига) ишга кириш учун тақдим этиш Жиноят Кодексининг 228-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари таркибини берадими?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 80-моддасига кўра ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги хужжатларни (аслини) тақдим этиши шарт: Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа хужжат; меҳнат дафтарчасини; ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобида турганлик ҳақидаги гувоҳномани; олий ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплони. Аниқроғи, фуқаро ишга кираётган идоранинг кадрлар бўлими бошлиғи ушбу ҳужжатларнинг аслини кўргандан кейингина ходимни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ тайёрлаб, имзога олиб кириши керак. Хужжатнинг нусхаси билан ходимни ишга қабул қилиш умуман мумкин эмас. ЎзР Жиноят Кодексининг 228-моддаси сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий хужжатлар тайёрлаши ёки расмий хужжатларни қалбакилаштириши, шунингдек ундан фойдаланиш учун жавобгарликни кўзда тутади.


Ответы экспертов
Ответов: 17
22.03.2017

Бизнинг фикримизча, ЖКнинг 228-моддаси бўйича жавобгарлик юзага келиши учун ҳуқуқни берувчи ёки мажбуриятдан озод этувчи расмий ҳужжат сохталаштирилиши зарур бўлади. Яъни, бу ерда бир нечта шарт юзага келади.

Биринчидан, ишлаб чиқариш, қалбакилаштириш предмети ахборотни ташишнинг моддий манбаси бўлиши даркор (ҳужжат бўлиши).

Иккинчидан, ҳужжатда мавжуд бўлган маълумотлар қонунчилик билан назорат қилинадиган жамоат муносабатлари учун аҳамиятга эга бўлиши ҳамда ушбу муносабатларда қўлланиш учун рухсат берилган бўлиши (расмий ҳужжат ҳисобланиши) даркор. Шахсий қоғозлар (хатлар, кундаликлар, қайдномалар), ҳуқуқ билан назорат қилинадиган муносабатлар ҳужжатларига алоқадор бўлмаган ҳужжатлар (мисол учун, дўстлик тўғрисидаги сертификат), турли хазил ҳужжатлар (эзгу ишлар вазири гувоҳномаси) расмий ҳужжатлар ҳисобланмайди;

Учинчидан, сохта ҳужжат бошқа шахсларда кимгадир маълум ҳуқуқ берилганлиги ёки қандайдир мажбурият юклангани ҳақидаги фикрни уйғотишга йўналтирилган бўлиши керак.

Паспорт нусҳаси расмийлик мезони бўйича ушбу шартларга тўғри келмайди. Яъни мазкур муайян ҳолатда қонун ишга қабул қилиш борасидаги ҳуқуқий муносабатларда паспорт нусхасидан фойдаланишга йўл қўймайди. Бундан ташқари, унга шахсни тасдиқловчи расмий ҳужжат тариқасида қаралмайди, балки оригинал ҳужжатнинг мазмуни хусусидаги ёрдамчи ахборот ташувчи ҳисобланади.

Бу муҳим! Ҳужжатлар нусҳасини кўрсатиш ҳуқуқ билан назорат қилинадиган жамоат муносабатларига таъсир этиши қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса (масалан, давлат органлари томонидан рухсат бериш учун асос бўлган), у тақдирда нусханинг ўзи расмий ҳужжага айланади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинми, ишга қабул қилаётганда паспортнинг ишониб бўлмайдиган нусхаси тақдим этилиши ЖКнинг 228-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўла олмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика