Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Навбатчилик асосида ишлайдиган ходимларни ишга қабул қилишда ставка кўрсатилиши шартми ёки кўрсатмасдан ишга қабул қилишнинг қандай нотўғри томонлари бор? 2. Келгуси ой учун навбатчилик жадвали тузилишида ходимнинг неча ставкага ишга қабул қилинганлигига эътибор қаратиш керакми ёки шарт эмасми? Ставкага эътибор қаратмасдан навбатчилик жадвалини тузишнинг қандай нотўғри томонлари бор? 3. Навбатчилик асосида ишлайдиган бир ходимнинг касал бўлиши ёки ўз ҳисобидан иш ҳақи сақланмаган таътил олиши натижасида бошқа ходимларнинг унинг ўрнига ишлашига тўғри келганда қандай ҳужжат расмийлаштирилиши керак бўлади? Яъни бошқа ходимлар раҳбариятнинг оғзаки кўрсатмаси асосида ишни бажариб кетаверишлари керак бўладими?
Навбатчилик асосида ишлайдиган ходимларнинг ишга қабул қилиниши, уларга навбатчилик жадвали тузилиши, меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисобланиши билан боғлиқ бир қатор масалалар мавжуд. Асосий муаммо уларни ишга қабул қилингандаги ставка билан уларнинг ҳақиқатдаги навбатчилиги бир-бирига мос келмайди. Шу сабабли уларга меҳнат таътили ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақи олдинги 12 ойда ҳисобланган ва суғурта бадалига тортилган иш ҳақининг 12 дан бирини олиш билан ҳисоблаб чиқарилади. Агар уларнинг ишга қабул қилинган ставкаси асосида меҳнат таътили ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳисобланса, аслида тўлиқ ставкага қабул қилинган одамнинг навбатчилик соатлари тўлиқ ставкага мос келмаслигидан (кам ёки кўплигидан) ортиқча ёки кам сумма ҳисобланиши юзага келади.


Ответы экспертов
Ответов: 119
18.04.2017

1. Авваломбор, “ставка” тушунчаси қонунчиликда ёритилмаган ва “ставка” деганда одатда ходим ишлаб бериши лозим бўлган иш вақтининг муддати тушунилади.

Меҳнат шартномасини тузишда намунавий шартномага риоя қилиниши лозимлиги (МКнинг 74-м. 2-қ.) ҳамда мазкур намунавий меҳнат шартномаси(контракт)да иш куни режимини кўрсатиш белгиланганлигини инобатга олиб (ВМнинг 133-сонли 11.03.1997 йилги қарорига 2-иловаси), ходим ишлаб бериши лозим бўлган вақт кўрсатилиши керак бўлади.

2. Саволдан тушунилича, ташкилотда иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш тизими қўлланилади. Бу тизимда бир кунлик иш вақти (сменада 12 соатдан ошмаган ҳолда) нормал муддатдан (МКнинг 115-м.) ошиши мумкин, бироқ якуний ҳисобга олинадиган давр (ой, йил)даги соатларнинг нормал миқдоридан ошмаслиги лозим.

Меҳнат шартномасида иш куни режими жойида, корхонада иш вақти жамлаб ҳисобга олиш тизими бўйича юритилиши, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби каби ҳолатлар (МКнинг 120-м.) ёритилса мақсадга мувофиқ бўлади.

3. Йўқ, бундай ҳолатда ходимдан ёзма розилик олиниши тавсия этилади, чунки бу иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. Шунингдек, иш сменасининг муддати ўн икки соатдан иборат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди (МКнинг 124-м.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика