Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ушбу ўзгартириш қачондан кучга киритилган ва дорихона харидорга товар чекини бермаса қонунчиликда қандай чоралар белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2773-сон қарорига Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидалари 8-2-бандлари билан тўлдирилди. Мазкур бандда "Дори-дармон воситалари ёки тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига идентификацион маълумотлар (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори) билан бирга дори-дармон воситалари ёки тиббиёт буюмларининг номи, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади".деб белгиланган.


Ответы экспертов
Ответов: 17
21.04.2017

Президентнинг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ–2773-сон қарори билан киритилган ва дорихоналар томонидан касса чеки билан бирга сотиб олувчига товар чекини бериш бўйича ни назарда тутувчи мажбурият 2017 йил 20 феврал кунидан бошлаб кучга кирди.

Ушбу мажбуриятни бажармаслик дори-дармон воситалари қоидаларини бузиш деб ҳисобланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 164-моддасининг тўртинчи қисми бўйича жазоланади. Яъни фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, фармацевтик фаолиятини тартибга солувчи конун ҳужжатларга риоя қилиш – ушбу фаолиятни лицензияшнинг талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун, товар чекни бермаслик лицензияни тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин.

Қонун ҳужжатларини бузиши оқибатида лицензияси тугатилган дорихона муассасаларининг манзиллар реестри ва ходимлар реестрини шакллантирилади. Ушбу ходимларга 3 йил давомида ушбу соҳада ишлаш ҳам тақиқланади. Ходимлар реестрига киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан 3 йил ўтганидан сўнг чиқариб ташланади)(Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-1- ва 29-бандлари).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика