Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Квартира 24 йил илгари хусусийлаштириш жараёнида сотиб олинган бўлиб, унга эгалик қилиш ҳуқуқи менда бўлса, юқорида талаб қилинган маълумотларни олиб келишим ҳамда хусусийлаштиришга ўз розилигини берган шахсларнинг розилигини олишим кераклиги тўғрисидаги талаб қонунийми? Агар қонуний бўлса, бу қайси қонун ҳужжатларида белгиланган? 2. Марказга шу турдаги маълумотномани олиш учун 75 000 сўм тўлаш тўғрисидаги талаб қанчалик қонуний ва у қайси қонун ҳужжатларида белгиланган? Марказ маълумотномаларни қанча муддатда тақдим этиши керак?
Менда 1982 йилда Тошкент шахар ижро комитети томонидан берилган квартирам бор. 1993 йилда ушбу квартирани хусусийлаштирдим ва олди сотди далолатномаси орқали Тошкент шахар хокими маҳкамасининг коммунал мулкчилик ва хусусийлаштириш бош бошқармасидан сотиб олдим ва бош бошқарма томонидан менга уй-жойни шахсий мулк эканлигини тасдиқловчи давлат далолатномаси берилди. Квартирамни ижрага бериш учун нотариусга мурожаат қилганимда квартирада доимий прописка қилинган ва уни хусусийлаштириш жараёнида бунга розилик берган фуқароларнинг ҳам розилигини олишим кераклигини, шунингдек Тошкент шахар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш марказидан маълумотнома олиб келишимни айтди. Марказга борганимда улар 75 000 сўм кассага тўлашим ва 10 кундан кейин келишимни тайинлашди.


Ответы экспертов
Ответов: 24
26.04.2017

1. Нотариуснинг талаблари қонуний.

 Хусусийлаштирилган квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзолари ва уй-жойнинг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар ҳам уларнинг умумий мулки бўлмиш хусусийлаштирилган квартира ёки уйга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар ва тенг мажбуриятларни бажарадилар (УЖКнинг 32-моддаси 5-қисми).

Шунга кўра, хусусийлаштирилган квартира ёки уйни сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ёки ижарага, арендага бериш учун квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзолари ва квартира ёки уйнинг хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг розилиги олиниши керак (УЖКнинг 32-моддаси 6-қисми).

Шунга ўхшаш қоида “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунда ҳам белгиланган, унга биноан хусусийлаштирилган турар жой эгасининг оила аъзолари ҳамда турар жой майдонига ҳақли бўлиб, уни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар шу турар жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, хусусийлаштирилган уй-жойни сотиш ёки ижарага бериш уларнинг розилиги билан амалга оширилади (13-модданинг 4-қисми).

Мулк ҳуқуқи асосида фуқароларга тегишли бўлган кўчмас мулк (уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва бошқалар) ижарага берилишида ижара шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни талаб қилади:

-  кўчмас мулк объектининг кадастр йиғмажилди. Бунда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда кўчмас мулкнинг умумий майдони ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган тегишли ҳужжатлардан нусха олиниб, кадастр йиғмажилдининг асли қайтариб берилади;

-  ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма;

-  мулкдорнинг ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган вояга етган оила аъзоларининг (эри (хотини) ва уларнинг фарзандлари) розилиги.

Агар хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ижарага берилганда, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонаси) томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома ва уларнинг розилиги ҳам талаб қилинади (Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг 136-б. 8-хатб. (АВ томонидан 2010 йил 30 мартда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган)).

2. Марказнинг талаби қонуний.

Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низомнинг (кейинги ўринларда - Низом) 5-банди, 9-хатбошисида (ВМнинг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон Қарорига 1-илова) алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида (74888 сўм) йиғим ундирилиши белгиланган.

Бироқ Низомда маълумотнома бериш муддати кўрсатилмаганлиги боис, 10 кунлик муддат Марказнинг ички тартиби қоидалари билан ўрнатилган бўлиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика