Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. my.soliq.uz орқали электрон жўнатилган молиявий ва солиқ ҳисоботларини, тўлов топшириқномаларни қоғоз вариантда ҳам расмийлаштириб қўйиш керакми? 2. Раҳбар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзодан бош ҳисобчининг фойдаланишини қандай қилиб тўғри ташкил этиш керак?
Электрон солиқ хизматлари портали - my.soliq.uz орқали бугунги кунда молиявий ва солиқ ҳисоботларини электрон жўнатишдан ташқари солиқ ва бошқа мажбурий ажратмалар бўйича тўлов топшириқномаларни ҳам электрон жўнатиш имконияти мавжуд. Мазкур функциялардан фойдаланишда раҳбар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзодан фойдаланилади ва одатда юқоридаги амалларни бош ҳисобчи томонидан амалга оширилади.


Ответы экспертов
Ответов: 464
03.05.2017

1. Электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга (29.04.2004й 611-II-сонли «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси).

Ҳисобот электрон ҳужжат тарзида тақдим этилганда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органлари уни қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда электрон кўринишда сақланишини таъминлайдилар.

Қонунда белгиланган ҳолатларда (масалан солиқ текшируви даврида ёки ваколатли органга ариза билан мурожаат этилганда) электрон ҳужжат тарзида сақланаётган ҳужжатни қоғоз нусхаларини бериш ва улардан фойдалана олиш имкониятлари кўзда тутилган бўлиши лозим (АВ 12.07.2016й 2808-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 9, 10-бандлари).

Электрон тартибда расмийлаштирилган хужжатларни мажбурий тартибда қоғоз қўринишида сақлаш қонун хужжатларида белгиланмаган. Лекин электрон хужжатлардан фойдаланишни имкониятини бермайдиган форс-мажор ҳолатларни (электр энергия ёки интернет алоқаси йўқлиги) олдини олиш мақсадида электрон хужжатларни қоғоз кўринишида ҳам сақлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

2. Электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси бўлиб электрон рақамли имзони яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва рўйхатга олиш маркази томонидан унинг номига электрон рақамли имзо калити сертификати берилган жисмоний шахс ҳисобланади (11.12.2003й 562-II-сонли «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси).

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасида белигланган қоидалардан келиб чиқадиган бўлсак молиявий ва бошқа ҳисоботлар ташкилотнинг раҳбари томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.

Яъни электрон хужжатга электрон рақамли имзони қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати ҳам ташкилот раҳбари томонидан буйруқ билан тасдиқланиши лозим.

Агарда ташкилот раҳбари электрон хужжатларга электрон рақамли имзони қўйиш ҳуқуқини бош ҳисобчининг зиммасига юкламоқчи бўлса, унда электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказига мурожаат қилиб электрон рақамли имзони расмий равишда бош ҳисобчи номига қайта рўйхатдан ўтказиш лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика