Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхонамиз ҳисоб рақамидан ўз хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда солиқ идораси ходимлари асоссиз ундирган маблағлар учун солиқ ходимларига нисбатан қонун доирасида қандай чора кўрилади?
Корхонамиз томонидан барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловларни апрель ойнинг 5 санаси куни банкдаги ҳисоб рақамимиздан давлат бюджетига тўлаб бердик. Ҳисоботларни ўз вақтида топшириб келамиз. Якинда ДСИ ходимларининг инкассо топширикномасига асосан ЯИТ ва пенсия жамғармасига ажратмалар учун ортикча маблағлар корхонамиз ҳисоб рақамидан ечиб олинган. Шундан сўнг ДСИ ходимлари томонидан берилган солиштирма далолатномага кўра маблағлар борлиги маълум бўлди.


Ответы экспертов
Ответов: 271
05.05.2017

Ҳар бир солиқ тўловчи томонидан тегишли ҳисобот даври учун ҳисобланган ва тўланган солиқ ва мажбурий тўловлар тўғрисидаги маълумотлар давлат солиқ идораларидаги солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида жамланади.

Ҳисобланган солиқлар суммаси солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботлари асосида, бюджетга тўланган солиқлар суммаси эса ваколатли банк томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағига автоматик равишда киритилади.

Агарда солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида солиқ ёки мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзи юзага келса ва ушбу солиқ карзи суммаси тўлаш муддати тугагунига қадар бюджетга тўлиқ тўланмаса, унда солиқ ҳизмати органи солиқ қарзни солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш чораларини кўради (СКнинг 63-моддаси).

Бунда солиқ тўловчининг солиқ қарзи талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағидан, хизмат кўрсатаётган банкка инкассо топшириқномасини тақдим этиш орқали ундирилади. Солиқ қарзи суммасини ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномалари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати тугаганидан кейин уч иш кунидан кечиктирмай хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этилади.

Агарда солиқ идораси томонидан ортиқча солиқ суммалари ундирилган бўлса, унда Солиқ кодексининг 56-58-моддаларига мувофиқ ортиқча тўланган солиқ суммалари солиқ тўловчининг ёзма аризасига асосан қайтарилиши лозим. Агар солиқ органи ва солиқ тўловчи ўртасида ушбу масала юзасидан низо келиб чиқса, солиқ тўловчи ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқларни ундиришни сўраб хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.

«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ ўз вазифаларини бажармаганлиги ёхуд зарур даражада бажармаганлиги, ижро интизомини бузганлиги учун, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги учун, ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқароларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги учун Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда (МЖтКнинг 241-1-241-4, 241-6, 241-8-241-10-моддалари, ЖКнинг 192-1-192-4, 192-6, 192-8, 205-208-моддалари билан) жавобгарликка тортилади.

Сиз солиқ хизматининг мансабдор шахслари ғайриқонуний ҳаракатлари юзасидан юқори ташкилотга, яъни худудий Давлат солиқ бошқармасига ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ёки судга мурожаат қишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика