Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Банкга инкассация қилинган нақд пул тушумидан камомад чиқса кассир-операциячининг назорат-касса дафтарига қайси сумма ёзилиши керак?
Бизнинг МЧЖ томонидан инкассация хизматига 1,2,3 нусха юк хатлари орқали 500,000 сўм пул маблағлари банкга топширилган. Лекин банк кассасида биз топширган пулдан 5,000 сўм пул камомади чиқди ва бизнинг ҳисоб рақамимизга 495,000 сўм пул маблағи кирим қилинди.


Ответы экспертов
Ответов: 271
04.05.2017

Кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини тўлдириш тартиби ДСҚнинг 14.12.2011й. 2011-40-сонли қарори билан тасдиқланган Низом тартибга солинади (АВ рўй. №2309 09.01.2012й.). Ушбу тартибга асосан дафтарнинг 7-устунида жорий иш куни (смена) давомида банкка топширилган нақд пул тушумининг жами суммаси (8 ва 9-устунлар йиғиндиси) кўрсатилади. Яъни сизнинг ҳолатда кассир-операциячининг назорат-касса дафтарига юк хати орқали инкассация хизматига топширилган нақд пул тушумининг суммаси (500000 сўм) ёзилиши керак.

Банкга инкассация қилинган нақд пул тушумидан камомад аниқланган тақдирда, банк кассири томонидан илова қайдномасининг олд томонидаги далолатнома тўлдирилади ҳамда халтанинг юк хатига кассир ва назоратчи, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг вакили, агар у пул тушумини қайта санаш вақтида иштирок этган бўлса, имзолайдилар.

Пул ва чекларнинг камомад суммаси 1000 сўмдан юқори бўлса, назоратчи - касса мудирини, мижозни ва банк раҳбарини хабардор қилади (Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир Йўриқнома, АВ рўй. №1831 27.06.2008й.).

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ банк ва касса-пул ҳужжатларида тузатишлар ҳамда ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. Шунинг учун  кассир-операциячининг назорат-касса дафтарига аниқланган камомад тўғрисида ёзув ёки тузатишлар киритилмайди.

Банкга инкассация қилинган нақд пул тушумидан аниқланган камомад юзасидан ваколатли банк томонидан тузилган далолатнома нусхаси кассир-операциячининг назорат-касса дафтарига тикиб қўйилиш зарур. Ушбу хужжат кейинчалик текширув даврида дафтарга киритилган ёзув ҳамда банкга ҳақиқатда кирим қилинган нақд пул тушуми ўртасидаги тафовутни асослантувчи хужжат сифатида қабул қилинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика