Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Адлия вазири ўринбосари Президент қарорига ўзгариш ва қўшимчалар киритишга ёки тушунтириш беришга ҳақлими? Қорақалпоғистон Республикасида эълон республика миқёсида эълон қилинадими ёки вилоят миқиёсидами?
31 август 2006 йилдаги ПҚ-458-сонли Президент қарорига 7-илованинг 15-бандига кўра: “Савдо ташкилотчиси буюртмани қабул қилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида аукцион ўтказилиши тўғрисида хабарнома беради. Хабарнома камида иккита (республика ва вилоят миқёсидаги) оммавий ахборот воситасида берилади. Такроран хабарнома бериш фақатгина илгари эълон қилинган оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилиши мумкин.” Бироқ, ЎзР Адлия вазири ўринбосари томонидан фармойиш қабул қилиниб, унда аукционда сотиладиган мулкнинг баҳоси 2000 МИҲМдан паст бўлса вилоят миқиёсида, баҳоси бу миқдордан кўп бўлгани эса республика миқёсида эълон қилиниши белгиланган.


Ответы экспертов
Ответов: 186
06.05.2017

Ҳа, ҳақиқатан савдо ташкилотчиси суд ижрочиси томонидан берилган буюртмани олган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида аукцион ўтказилиши тўғрисида хабарнома бериши керак. Хабарнома камида иккита (республика ва вилоят миқёсидаги) оммавий ахборот воситасида берилади (31.08.2006й. ПҚ-458га 7-илованинг 15-банди, кейинги матнда - Қарор).

Норматив-хуқуқий ҳужжатга ўзгариш ва қўшимчалар, уларни ўзгартирувчи ёки тўлдирувчи янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганда киритилади (“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қ-н 36-м, кейинги матнда - Қонун).

Қонунда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тури сифатида кўрсатилган (5-м). Улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ЎзР Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак (27-м).

Лекин, адлия вазири ўринбосарининг фармойиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сирасига кирмайди. Шунинг учун, ушбу фармойиш билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин эмас, деб ҳисоблаймиз.

Фикримизча, Қорақалпоғистон Республикасида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон Қарор талабига кўра республика ва вилоят миқёсида ўтказилиши керак. Мазкур қарорнинг қўлланиши бўйича тушунтириш ва расмий шарҳ олиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз (Қонуннинг 43-м).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика