Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бизнинг корхона МЧЖ IT компания яъни асосий фаолияти дастурий таъминотни ишлаб чикиш. Бизнинг фаолиятимиз буйича болалар учун янги лойиха 3D буек дафтари ишлаб чикилди. 1. Айтингчи - шу буекни онлайн электрон тижорат оркали амалга ошира оламизми? 2. Бир юридик шахс була туриб жисмоний шахсларга электрон тижорат оркали сота оламизми? 3 Бу савдо чакана савдо турига кирадими? 4. Бу электрон тижорат тизимига рухсат булса, банк билан кандай шартнома тузамиз? 5. 5. Электрон тижорат орқали амалга оширилган операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
сотувни онлайн электрон тижорат асосида амалга ошириш.


Ответы экспертов
Ответов: 271
16.05.2017

5. Электрон тижорат орқали амалга оширилган операциялар бухгалтерия ҳисобида 21-сон БҲМСга мувофиқ акс эттирилади.

Одатда электрон тижорати доирасида сотилган товарлар учун тўловлар «CLICK» ёки «PAYNET» тўлов системалари орқали тўғридан-тўғри корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамига келиб тушади. Шунинг учун ушбу тўловларни бухгалтерия ҳисобида пул кўчириш йўли билан келиб тушган тўловлар каби акс эттирса бўлади.

Харидорлардан олинган аванс тўловлари 6310 счётида акс эттирилади ва махсулотлар (товарлар) ортиб жўнатилганидан сўнг ҳисобга олинади.

Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар (4010) тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар (9010) счёти билан дебетланади.

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Махсулотлар учун келиб тушган аванс тўловлари

 

5110

«Ҳисоб-китоб счёти»

6310

«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

2

Реализация қилинган махсулотларни таннарҳини ҳисобдан чиқариш

9110

«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

2810

«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

3

Махсулотларни реализация қилишдан даромадларни акс эттириш

4010

«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9010

«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

4

Ҳисобланган ҚҚС суммаси

(ҚҚС тўловчилари учун)

4010

«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

6410

«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

5

Махсулот учун келиб тушган аванст тўловларини ҳисобга олиш

6310

«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»

4010

«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 213
15.05.2017

1. Электрон тижорат орқали амалга оширилиши мумкин бўлмаган товарлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарори 1-иловасининг 2-иловасида берилган бўлиб, ушбу рўйхатда Сиз кўрсатиб ўтган товар назарда тутилмаганлигини инобатга олиб ушбу товарни электрон тижорат орқали реализация қилиш мумкин деб ҳисоблаймиз.

2. Ҳа, сота оласиз чунки, электрон тижорат иштирокчиси бўлмиш харидор жисмоний шахс ҳам бўлиши мумкин (ВМнинг 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарорига 1-илованинг 7-банди).

3. Тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо ҳисобланади.

Савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш эса чакана савдо эканлиги қонун ҳужжатларида белгиланган (ВМнинг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига иловаси 2-б.).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур савдо турини улгуржи ёки чакана деб баҳолаш учун унинг қайси мақсадларда сотиб олинишини аниқлаш лозим деб ҳисоблаймиз.

4. Электрон тижорат иштирокчиларининг тўлов тизимларидан фойдаланилишини ва тўловлар ўтказилишини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи банклар ахборот воситачилари жумласига киради. Шу билан бирга ахборот воситачилари сотувчи ва харидор ўртасида тузиладиган шартномаларнинг тарафлари ҳисобланмайдилар (ВМнинг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига иловаси 14-15-бандлар.).

Шуларни инобатга олган банк билан фақатгина банк хизматини кўрсатиш борасида шартнома тузилади деб ҳисоблаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика