Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона банкротлик ҳолатида бўлган вақтида кредиторлик қарзларини тўлаш мақсадида реализация қилинган мол мулки қийматидан қандай солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисоблаши керак?
Корхона банкрот бўлгунга қадар умумбелгиланган солиқларни тўлаб келган. 2016 йил декабрь ойида Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан корхона банкрот деб топилди ва 2017 йилнинг январь-апрель ойлари давомида кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажариш учун корхонанинг балансида бўлган қолдиқ қиймати 450000,0 минг сўмлик мол-мулки 859000,0 минг сўмга баҳолаб сотилди.


Ответы экспертов
Ответов: 271
23.05.2017

Юридик шахс хўжалик суди томонидан банкрот деб топилган тақдирда, тугатишга доир иш юритишнинг бутун даврида мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади. Ушбу солиқ турларини ҳисоблашни тўхтатиш учун асос бўлиб хўжалик судининг юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарори ҳисобланади (СКнинг 50-мод.).

Юридик шахснинг солиқ мажбурияти у тугатилганидан кейиндагина тугатилади (СКнинг 37-мод.). Яъни, банкрот деб топилган корхона, тугатишга доир иш юритишнинг бутун даврида мол-мулк ва ер солиқлардан ташқари барча солиқ турларини белгиланган тартибда ҳисоблаб бюджетга тўлаши лозим.

Корхонанинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулк объектларининг чиқиб кетишидан олинган даромадлар суммаси бошқа даромадлар таркибида солиқ солинадиган базага қўшилган ҳолда солиққа тортилади.

Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад бўлиб бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланган асосий воситалар ва бошқа мол-мулкларнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда ҳисобланади (СКнинг 133-мод.).

Асосий воситаларни сотишдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), сотувдан тушган тушум ва сотилаётган асосий воситаларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади. Бунда, олинган молиявий натижа резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога) тузатилади (АВда 29.08.2004й 1401-сон билан рўйхатга олинган Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 24-банди).

Умумбелгиланган солиқ тўловчиларнинг бошқа даромадлари фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (СКнинг 129-мод.).

Шунингдек асосий воситалар реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланади (СКнинг 204-мод.).

Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига, республика йўл жамғармасига ва таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмалар учун солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди, ушбу даромад суммасидан мажбурий ажратмалар тўланмайди (СКнинг 313, 317-моддалари, ПҚ-2699 23-иловаси).

Мисол:

Сиз келтирган қўрсаткичларга асосан балансдаги асосий воситаларнинг қодиқ қиймати 450 000 минг сўм уларни сотишдан тушган тушум эса 859 000 минг сўмни ташкил этади.

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ асосий воситаларни чиқиб кетишидан олинадиган фойда 409 000 минг сўмни ташкил этади (859000с-450000с).

Ушбу фойда суммасини резерв капиталда ҳисобга олинган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога) тузатиш лозим. Масалан, асосий воситаларни қайта баҳолаш сальдоси 11 000 минг сўмни ташкил этса,  асосий воситаларни чиқиб кетишидан олинган даромад 420 000 минг сўмга тенг бўлади (409000с+11000с).

Ушбу 420 000 минг сўм даромад суммасини фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритиш лозим.

Асосий воситаларни чиқиб кетишидан олинган 409 000 минг сўм фойда суммасига 20% ставкада 8 180 минг сўм ҚҚС ҳисобланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика