Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Лизингга ускуна импорт шартномаси асосида олинганда қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
2016 йил 15 декабрда лизингга мўлжалланган 10 000 евро қийматидаги ишлаб чиқариш ускунасини етказиб бериш бўйича импорт шартномасини имзоладик. Шартнома бўйича сотувчи – Туркия корхонаси, олувчи – банк, юкни қабул қилувчи – бизнинг корхона. Корхонамиз банкга 10 000 еврони сўмдаги эквивалентида 37,5 млн. сўм гаров қўйдик, банк Туркияга корхонасига 10 000 еврони тўлаб берди. 20.01.2017 йилда ускуналар олиб келинди. Банк билан топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланди, банкга қўйилган гаров суммадан қисман тўлов амалга оширилди.


Ответы экспертов
Ответов: 481
26.05.2017

Сизнинг корхонангиз ушбу ҳолатда лизинг шартномаси асосида ускуна сотиб олган ҳисобланади.

Лизинг - молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.

Бухгалтерия ҳисобида лизинг операциялари бўйича ўтказмалар (проводкалар) "Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби" тўғрисидаги Низомга (АВда 01.06.2009й. 1961-сон билан рўйхатга олинган),6-сон БҲМС ҳамда 21-сон БҲМСга мувофиқ берилади.

Тартиб рақами

Хўжалик муомалаларнинг мазмуни

Счетлар корреспонденцияси

Дт

Кт

1

Гаров сифатида пул маблағлари банк ҳисобрақамига кўчирилди

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

2

Ускунани лизингга берувчидан қабул қилиб олиш

0310 “Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар”

7910 “Тўланадиган молиявий ижара”

3

Узоқ муддатли мажбуриятнинг –яъни банк олдидаги лизинг бўйича асосий қарзнинг жорий қисмини ажратиб олиш

7910 “Тўланадиган молиявий ижара”

6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми”

4

Фоизларни ҳисобга олиш

9610 “Фоизлар кўринишидаги харажатлар”

6920 “Ҳисобланган фоизлар”

5

Гаров сифатида берилган пул маблағларидан лизинг бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси ушлаб қолинди

6920 “Ҳисобланган фоизлар”

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”

6

Гаров сифатида берилган пул маблағлари қайтариб олинди

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”

7

Фоизларни тўлаш

6920 “Ҳисобланган фоизлар”

5110  “Ҳисоб-китоб счёти”

8

Асосий қарзни тўлаш

6950 “Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми”

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Берилган ўтказмаларга изоҳлар:

1 ва 2-сонли ўтказмалар фақат бир марта берилади.

3-сонли ўтказма балансда лизинг бўйича қарзнинг яқин 12 ой ичида тўланиши керак бўлган қисми алоҳида ажратиб кўрсатиш учун керак. Биринчи марта қарзнинг яқин 11 ойга тегишли қисмига, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ой давомида асосий қарзнинг бир ойлик суммасига ушбу ўтказма берилиши керак.

Ҳар сафар лизинг бўйича фоизлар ҳисобланганда 3-сонли ўтказма берилади. То лизинг бўйича тўловлар тугамагунча, фоизлар давомий равишда ҳисоблаб ёзиб борилади.

4-сонли ўтказма ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаганда ёзиб борилади.

Лизинг бўйича асосий қарзни жорий ойга тегишли қисмини тўланганда 8-сон ўтказма берилади. Демак ҳар ой асосий қарзни ёпишга йўналтирилган суммага ушбу ўтказма берилиши керак.

Юқорида келтирилган ўтказмалардан ташқари, ускунани фойдаланишга топширилган вақтдан бошлаб уни асосий восита сифатида ҳисобини юритиб, корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ амортизация ҳисоблаб борилиши ва белгиланган тартибда қайта баҳолаш керак. Ушбу ускуна бўйича йиғилган амортизация суммаси 0299 счетда акс эттирилади.

Лизинг шартномаси муддати тугагач, ускунанинг қиймати 0310 счетдан 0100 счетга ўтказилади, 0299 счетда йиғилган амортизация суммаси эса 0200 счетнинг тегишли субсчетига ўтказилади.

Солиқ имтиёзлари.

Лизинг шартномаси асосида корхона хисобига кирим килинган асосий воситалар янги технологик жиҳоз бўлса, ҳамда бу технологик жиҳозни қўшимча лизингга (сублизинг) берилмаган бўлса, АВ томонидан 2007 йил 11 июнда 1688-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган имтиёзларга, хусусан ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига камайтирилади.

Бироқ лизинг объекти қўшимча лизингга берилса, қўшимча лизингга берувчига нисбатан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди. Бу ҳолатда ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар қўшимча лизингга олувчига тааллуқли бўлади.

Шунингдек, алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур имтиёз Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади ва қонунчиликда белгиланган тартибда уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади (АВ томонидан 2007 йил 11 июнда 1688-сонли Низомнинг 21-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика