Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Туркияда яшаб, ЎзР фуқаролигини олган ва Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатда турган шахсни ишга қабул қилишимиз мумкинми?
Ассалому алайкум. Корхонамиз МЧЖ. Тошкент шахрида жойлашган. Янги ходимни ишга кабул килиш борасида озгина муаммога дуч келдик. Ходим XXXасли Букада тугилган, Туркияга оиласи билан анча йиллар давомида яшашга кетган. Туркия Элчихонаси оркали Узбекистон Республикасининг фукоролик паспорти берилган. Хозирда XXXX Тошкентда, вактинчалик пропискага эга. Айтинчи: Корхона бу ходимни ишга кабул килишга хакки борми?


Ответы экспертов
Ответов: 452
20.06.2017

Мумкин, фақат муайян муддатга - прописка даврига.

Фуқароларни ишга қабул қилиш чоғида талаб қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг рўйхати белгилаб қўйилган бўлиб, унинг мақсади ишга қабул қилаётган фуқаронинг шахсини, касбий ва бошқа хусусиятларини аниқлашдан иборат.

Шунинг учун, Меҳнат кодексининг 80-моддаси 3-қисмида:     

«Ишга кираётган шахснинг паспорти ҳақиқий бўлмаса, худди шунингдек ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин»лиги таъкидланган.

Ундан ташқари, ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 223-2 – моддасида:

«Паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан фуқароларни, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика