Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Аукцион орқали сотилган асосий воситлар учун тўловлар ташкилотнинг ҳисоб рақамига қанақа тартибда келиб тушади? 2. Асосий воситаларни сотишдан олинган даромаднинг 50% махаллий бюджетга қанақа тартибда ўтказилади? 3. Аукцион орқали сотилган асосий воситаларни ташкилот ходимлари сотиб олишган бўлса, тўловлар уларнинг иш ҳақи ҳисобидан копланиши мумкинми?
Давлат ташкилоти ўз балансидаги автомобилларни аукцион орқали сотувга қўйган ва ушбу автомобиллар ташкилотнинг ходимлари томонидан сотиб олинди. Ташкилот ходимларининг аризасига биноан аукцион савдоларига қатнашиш учун савдога қўйилган асосий воситаларнинг 10% миқдорида гаров тўлови уларнинг иш ҳақиси ҳисобидан аукционга ўтказиб берилди. Аукцион ғолиблари сотиб олиш тўловининг қолган қисмини ҳам иш ҳақи ҳисобидан қоплаб беришни сўрашяпти.


Ответы экспертов
Ответов: 286
28.06.2017

Бир инвентар объектнинг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) 100-баравари миқдоридан ортиқни ташкил этадиган автомототранспорт воситалари, шунингдек бошқа асосий воситалар асосий воситалар қийматини баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин оммавий савдоларда сотилиши керак (Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом, ВМнинг 31.12.2009й. 343-сонли қарорига 1-илова).

Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар бюджетдан ташқари воситалар бўйича бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида (ёки Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) жамланади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади:

  • 50 фоизи - тегишли бюджет даромадига ўтказилади;
  • 50 фоизи - бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида қолади.

Давлат улушини сотиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2014й. 279-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади (кейинги матнларга Низом деб аталади). Ушбу Низомга асосан аукционни ўтказиш учун сотувчи ихтисослаштирилган ташкилот билан давлат улушини сотиш бўйича аукционни ташкил этиш юзасидан ҳизматлар кўрсатишга шартнома тузади.

Аукцион ўтказиш якунлари бўйича аукцион ғолиби билан олди-сотди шартномаси тузилади. Олди-сотди шартномаси бир тарафдан сотувчи ва бошқа тарафдан ғолиб ўртасида манфаатдор тарафнинг - балансда сақловчининг иштирокида тузилади.

Олди-сотди шартномасида тарафларнинг номи ва манзиллари, шартномани тузиш учун асослар, сотиб олиш тўловининг миқдори, валютаси, амалга ошириш шартлари, тартиби ва муддатлари, тарафларнинг мажбуриятлари ва бошқа белгиланган маълумотлар акс эттирилади (Низомнинг 78-банди).

Олди-сотди шартномасини тузгандан кейин харидор ёки унинг ваколатли вакили тузилган олди-сотди шартномасининг шартларига мувофиқ сотиб олиш тўловларини амалга оширади. Бунда аукционда ютиб чиқган ғолиб томонидан тўланган закалат сотиб олиш тўловлари суммасига қўшилади (Низомнинг 83-банди).

Давлат улушларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ у олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб икки йилдан ошиши мумкин эмас. Сотиб олиш тўловлари Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўланади (Низомнинг 84-банди).

Юқоридаги қонун хужжатлари талабларидан келиб чиқадиган бўлсак:

1. Аукцион орқали сотилган асосий воситлар учун тўловлар ташкилотнинг бюджетдан ташқари воситалар бўйича бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида ёки Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида жамланиши керак.

Аукционда ютиб чиқган ғолиблари томонидан тўланган закалат тўловлари ҳамда ғолиб билан тузилган олди-сотди шартномасида белгиланган тартибда амалга оширилган сотиб олиш тўловлари ушбу махсус ҳисоб рақамларга келиб тушади ва уларда жамлади.

Ушбу маблағларнинг 50 фоизи тегишли бюджет даромадига ўтказилгандан сўнг қолган 50 фоизи ташкилотнинг ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.

2. Асосий воситаларни сотишдан тушган маблағларнинг 50% юқори ташкилот томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда махаллий бюджетга ўтказилади.

3. Аукцион орқали сотилган асосий воситалари учун тўловлар аукцион ғолиби билан тузилган олди-сотди шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилиши керак. Агарда асосий воситалар ташкилот ходимлари томонидан сотиб олинган бўлса, ходимларнинг аризасига мувофиқ тўловлар уларнинг иш ҳақиси ҳисобидан копланиши мумкин. Аукцион орқали сотилган асосий воситалари учун тўловлар ходимларнинг иш ҳақиси ҳисобидан копланиши шартлари олди-сотди шартномасида акс эттирилиши лозим. Бироқ, сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб 2 йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Бундай ҳисоб-китоблар фақат юқори ташкилотнинг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика