Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар корпоратив пластик карта орқали товарлар сотиб олиб сотиши мумкинми? 2.Асосий воситалар сотиб олиш хам таъқиқланадими? Умуман олганда корхона фаолиятида КПК орқали қандай харажатлар қилиш мумкин эмас?
Бизнинг корхонамиз улгуржи савдо фаолияти, ишлаб чиқариш ва транспорт хизмати фаолиятилари билан шуғулланиб келади. Яқинда Солиқ ва божхона хабарлари газетасида чоп этилган корпоратив пластик карта (КПК) орқали харажатлар рукни остидаги мақолага кўзим тушди. Унда айтилишича, қайта сотиш учун олинадиган товарлар ва асосий восидалар КПК оркали сотиб олиниши мумкин эмас экан. Бундан келиб чиқадики, улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар КПК орқари товарлар сотиб олиши ва сотиши мумкин эмас.


Ответы экспертов
Ответов: 478
03.07.2017

Ҳақиқаттан, сотиш учун мўлжалланган товарлар юридик шахснинг корпоратив пластик картаси орқали харид қилиниши мумкин эмас. Корпоратив карточкалар ёрдамида Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган харажатлар тўланиши мумкин. Ушбу Низомда сотиш учун олинадиган товарлар бўйича харажатлар назарда тутилмаган, шунингдек, унда асосий восита бўйича эскириш суммаси назарда тутилган бўлсада, айнан асосий воситанинг ўзи харажат сифатида эътироф этилмаган. Шунингдек, корпоратив карточкадан нақд пул олиш, унга иш ҳақи ва иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказиш учун фойдаланиш мумкин эмас.

«СБХ» газетасида ва сайтимизда бу мавзуда кўплаб материаллар чоп этилган. Батафсил маълумот олиш учун сиз уларни кўриб чиқишингиз мумкин.

Хусусан, «Корпоратив карта: нимага сарфлаш, қандай ҳисобга олиш керак» («СБХ», 23.09.2014 йилдаги 38 (1050)-сон), «Корпоратив карталар бўйича ҳисоб-китоб» («СБХ» 2015 й. 7 апрель 14 (1078)-сон), “Корпоратив карталар билан ҳисоб-китоб қилганда” («СБХ» 2016 й. 9 май 19 (1135)-сон).

Ёки бизнинг сайтимизда экспертларнинг қуйидаги жавоблари билан танишиб чиқишингиз мумкин (ссылка: http://vopros.norma.uz/question/8489, http://vopros.norma.uz/question/8238).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика