Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ўтган йиллар учун топширилмаган бўлса, уларни ҳозирда барча давр учун топшириш керакми? 2.Маблағлардан мақсадли фойдаланилганлигини қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак (раҳбар буйруғи, комиссия баённомаси ёки бошқа)? Имтиёздан фойдаланиш даврида имтиёз натижасида бўшаган маблағлар ҳисобига йиғилган қолдиқни қандай тартибда ҳисобдан чиқариш мумкин?
Бюджет ташкилоти 03.09.1999й. 414-сон ВМҚга мувофиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланади. Солиқ имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлар ҳар йили белгиланган мақсадларга йўналтириб борилган. Аммо бухгалтерия ҳисобида тегишли ўтказмалар билан уларнинг фойдаланилганлиги акс эттирилмаган. Шу сабабли ташкилот бухгалтерия ҳисобида 17-йиллик давр давомида имтиёз натижасида бўшаган маблағлар йиғилиб қолган. Бундан ташқари, корхона солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлардан озод этиш натижасида бўшаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни топшириб бормаган.


Ответы экспертов
Ответов: 273
19.07.2017

1.Имтиёзли маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоб-китоб маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилганлигини тасдиқлаш учун давлат солиқ хизмати органларига ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботга қўшиб топширилади (АВ 02.04.2005 й. 1463-сон Низомнинг 14-банди).

Сиз ҳисоботларни фақат солиқлар бўйича даъво муддати доирасида, яъни солиқ даври тугаганидан кейинги 5 йиллик давр учунгина топширишингиз мумкин (СКнинг 38-моддаси).

Хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботларни тўғри ва ўз вақтида топширилишига жавобгардирлар.

Солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш ЭКИҲ 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖтКнинг 175-моддаси).

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш мансабдор шахсларга ЭКИҲ 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖтКнинг 175-1-моддаси).

Бундай ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда ва ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этилганда, жарима чоралари қўлланилмайди (МЖтКнинг 271-моддаси).

2.Бюджет ташкилоти бухгалтерия ҳисобида мақсадли маблағлардан фойдаланилганини акс эттириш ва уларни ҳужжатлар билан расмийлаштириш тартиби http://vopros.norma.uz/question/8652 саволга жавобда келтирилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика