Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Озик-овкат ва ноозик овкат моллари чакана савдоси билан шугулланувчи ЯТТ ёки ХТлар давлат ташкилотларига шартнома асосида канча суммагача булган микдорда махсулот сотиши мумкин? Ушбу ЯТТ ёки ХТлар улгуржи савдо билан шугулланса буладими? Улгуржи савдони амалга ошириш тугрисида кандай конун ва коидалар бор?


Ответы экспертов
Ответов: 41
20.07.2017

Тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига нақд пулга доналаб ёки унча кўп бўлмаган миқдорда товарларни сотиш чакана савдо деб ҳисобланади (ВМ  13.02.2003 й. 75-сон қарорига 1 ил. 3-банд 2-хатб., кейинги ўринларда - Қарор). Қарорнинг 2-бандида белгиланилгандек, чакана савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига юридик шахслар ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар эгадирлар. Лекин, баъзи махсулотларни сотишга фақат юридик шахслар ва/ёки алохида рухсатнома олган шахслар ҳақли бўлишлари мумкин. Масалан, алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олган юридик шахслар шуғулланиши мумкин (16.03.2007 й. ПҚ-605-сон қарорига 2-ил. 2-банд). ЯТТ эса юридик шахс эмас.

Бошқа тарафдан, улгуржи савдо билан шуғулланганда товарлар нақд пулсиз шаклида сотилади ва бундай товарлар тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун харид қилинади. Улгурчи савдо лицензияланиши керак бўлган фаолиятлар турига киради ва шу фаолият билан фақат юридик шахслар шуғулланишлари мумкин, масалан, хусусий корхоналар. Шуни айтиб ўтишимиз керакки, лицензия талабларига кўра, юридик шахснинг устав фонди энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган бўлиши керак (ВМ 05.11.2005 й. 242-сон қарорига Ил. 2,3 ва 9-бандлар).

Давлат ташкилотларига келганда, улар учун Молия вазирлиги ҳисоблаб аниқланган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда навбатдаги йилга давлат эҳтиёжлари учун ҳар бир озиқ-овқат турини харид қилишни молиялашнинг чегаралаб қўйилган лимитларини белгилайди ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказади (ВМ 14.08.1997 й. 397-сон Қарори 1-банд). Асосий озиқ-овқат турларини харид қилиш танлов асосида амалга оширилади ва энг аввало, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита шартномалар бўйича, шунингдек уларнинг маҳсулотини биржа савдоларида сотиб олиш йўли билан таъминланади. Импорт маҳсулотларни харид қилиш эса тендер асосида амалга оширилади. Ноозиқ овқат молларини давлат ташкилотлар томонидан харид қилиш жараёни хам юқорида кўрсатилган  тартибга деярли тенг келадиган даражада амал қилинади.

Шуни таъкидлаш жоизки, давлат харидлари тизимида кичик бизнес субъектлари учун кенг шароитлар яратилган. Шу тариқа, давлат харидлари бўйича тендерларни ўтказишда, бошқа тенг шарт-шароитларда кичик бизнес субъектлари афзаллика эга ҳисобланади (ПҚ-1475 07.02.2011 й. 2-банд 3-хатб.). Масалан, давлат бюджети маблағлари ва бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган, нархи 500 млн. сўмгача бўлган объектларни қуриш ва реконструкция ишларини бажариш учун пудратчи ташкилот фақат кичик бизнес субъектлари орасидан танланади. Яъни, мазкур қарорда “рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган, ҳар бир шартнома бўйича нархи 300 дан 100 минг АҚШ доллари эквивалентидаги алоҳида турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича давлат харидлари Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон савдолар воситасида амалга оширилади”деб кўрсатилган (ПҚ-1475. 07.02.2011 й. 2-банд 7-хатб.)

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика