Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Чакана савдо корхонаси ўз эҳтиёжи йўлида фойдаланиш мақсадида жисмоний шахсдан ЎзРда ишлаб чиқарилган LABO русумли автомашинаси учун йўл фондига тўловни амалга ошириши керакми?
Чакана савдо корхонаси ўз эҳтиёжи йўлида фойдаланиш мақсадида жисмоний шахсдан ЎзРда ишлаб чиқарилган LABO русумли автомашинани сотиб олди. - жисмоний шахс автомашинани расмий диллердан сотиб олганига бир ой бўлмаган; - жисмоний шахс автомашинага давлат рақами ўрнатган ва йўл фонди учун тўловларни амалга оширган. Айтингчи ушбу ҳолатда корхона сотиб олинган автомашина учун йўл фондига тўловни амалга ошириши керакми?


Ответы экспертов
Ответов: 119
21.07.2017

Автотранспорт воситаси сотиб олинганда ЎзР резидентлари томонидан Республика йўл жамғармасига йиғим тўланиши керак (СКнинг 320-321 моддалари).

Автотранспорт воситаларини олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар:

1) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар;

2) яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар;

4) фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автотранспорт корхоналари - йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича (енгил автомобиллар ва йўналишли таксилардан ташқари);

5) юридик шахслар - қирқ тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, олинган кон автосамосваллари бўйича;

6) ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобилларни олган (сотиб олган) болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, ногирон болалар учун марказлар, қариялар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасалари;

7) юридик шахслар - автотранспорт воситаларини битта тизим (давлат ва хўжалик бошқаруви органи) ичида балансдан балансга бепул ўтказишда;

8) қайта ташкил этиш натижасида автотранспорт воситасини олган ҳуқуқий ворис;

9) автотранспорт воситаларини ушбу модданинг 3-5-бандларида кўрсатилган юридик шахсларга лизингга бериш учун олувчи лизинг берувчилар (СК 324-моддаси).

Корхонангиз юқорида кўрсатилган истисно ҳолатларига кирмаслиги сабабли автомашина учун Республика йўл жамғармасига йиғим тўланиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика