Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бизнинг объектимизда ишлайдиган ёрдамчи пудратчи ташкилоти (2016 й. феврал ойида ташкил этилган) 29.01.2009й. ПҚ-1051-сонли қарорга асосан имтиёзлардан фойдаланишга хақлими?
Бизнинг қурилиш корхонамиз ЯСТ туловчиси, 12.09.2007 й. 1727-сонли «Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун қурилишни ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида»ги Низомига асосан банкдан кредит олиб кўп квартирали уй қуриб, сотишни бошлади.


Ответы экспертов
Ответов: 131
24.07.2017

Президентнинг 29.01.2009й. ПҚ-1051-сонли қарори билан солиқ ва божхона имтиёзлари янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ҳамда «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари учун берилган.

Ушбу қарор билан янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари учун белгиланган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби Низом билан белгиланган (АВда 19.09.2009й. 2009-сон билан рўйхатга олинган).

Ушбу Низомга асосан ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти деганда фақат фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини режалаштириш, қайта режалаштириш, безаш, қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга оширадиган ташкилоти тушунилади.

Янгидан ташкил этилган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти бўлиб Қарор чиққанидан кейин юридик шахс сифатида рўйхатга олинган ташкилот ҳисобланади. Улар Қарорда кўрсатилган имтиёзларни фақат ўз кучлари билан бажарилган ишларга қўллаши мумкин.

Агар Сизнинг объектингизда ишлайдиган ёрдамчи пудратчи ташкилоти ушбу талабларга жавоб берса, 2016 йил учун Қарорда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Айтиб ўтиш жоизки, Қарорда белгиланган имтиёзлар 2017 йил 1 январгача белгиланган бўлиб, уларнинг муддати кейинги даврга узайтирилмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика