Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Алкоголь маҳсулотлари савдосини нимадан бошлаш керак?
Мен алколголлик ичимликлар сотувчи дўконни Наманган вилоятининг Уйчи шаҳрида очмоқчиман. Шу ҳақида тушунарли ҳолатда маслаҳат берсангиз.


Ответы экспертов
Ответов: 665
24.07.2017

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш тартиби ва шартларини Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш Қоидалари (16.03.2007 й. ПҚ-605-сон Қарорга 2-илова) белгилайди.

Уларнинг асосийлари:

1.Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини  олган юридик шахслар шуғулланиши мумкин;

2.Алкоголли маҳсулотлар билан (шаҳар жойларда)  фақат - алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган турғун савдо шохобчасида чакана савдо қилиш мумкин;

3.Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш фақат юридик шахс томонидан ушбу мақсадлар учун ҳимояланган фискал хотирали махсус назорат-касса машиналаридан ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. 

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш тартиби Низомга (16.03.2007 й. ПҚ-605-сон Қарорга 1-илова) мувофиқ амалга оширилади. Гувоҳнома ҳар бир турғун савдо шахобчаси учун аризада кўрсатилган, аммо 2 йилдан ошмаган муддатга берилади. Айтиб ўтиш жоизки, рухсатномани олиш учун дўкон жойлашган жой ва унинг жиҳозланганлигига маълум талаблар мавжуд бўлиб, улар билан корхонани ташкил этишдан аввал танишиб чиққанингиз маъқул.

Демак, алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилиш учун дастлаб юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтишингиз, тегишли рухсатномани олишингиз, савдо шахобчасини назорат – касса машинаси ва терминал билан жиҳозлашингиз зарур.

Юридик шахслар, яъни корхоналар “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳисоб юритиши, тегишли солиқларни ўз вақтида тўлаши ва ҳисоботларни топшириб боришлари зарур.

Солиқ нуқтаи назаридан, алкоголь маҳсулотлари сотуви билан шуғулланувчи корхоналар савдо корхоналари сифатида соддалаштирилган солиқ тизими, яъни ягона солиқ тўловини қўллайдилар (СКнинг 350-моддаси). Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда уч карра ер солиғидан келиб чиққан ҳолда унинг энг кам миқдорини ҳисобга олиш (АВ 03.03.2011й. 2203-сон Низом) керак бўлади.

Шунингдек, корхона ҳар ойда чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тщлаши керак (СК 347-моддаси). Рухсат гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни Ишчи органга топширишдан олдин алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан  шуғулланишга 1 ойлик йиғимни олдиндан тўлаш зарур бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика