Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Таъсисчилар номидан корхона хисоб ракамига биржадан келиб тушган пул лицензия олишда конуний хисобланмайдими? Таъсисчиларнинг умумий йигилиш карори конунга зидми?
Лицензия олиш тугрисида - 2011 йил феврал ойида корхонамиз таъсисчиларига тегишли булган (Юридик шахс «Баркарор тур файз») биржа савдосида сотилган булиб, бу маблаг бизнинг корхонамизни хисоб ракамига таъсисчиларнинг аризасига асосан (Тегишли кисми) келиб тушган. Корхонамиз таъсисчилари умумий йигилиш карори асосида Низом жамгармасини ошириш ва ушбу маблагни унга йуналтириш тугрисида карор кабул килган. Тегишли тартибда солик ва бошка идораларга хисоботлар такдим этилган ва олдинги Низомга узгартириш киритилиб, давлат руйхатидан кайта утказилган. Хозирги кунда корхонамиз улгуржи савдо лицензияси олиш учун «Бир дарча»га мурожаат килганида таъсисчилар томонидан Низом жамгармасига накд пул куринишда шакллантириш лозим деган важ билан бизнинг талабимизни каноатлантирмади. Таъсисчилар номидан корхона хисоб ракамига биржадан келиб тушган пул лицензия олишда конуний хисобланмайдими ? Таъсисчиларнинг умумий йигилиш карори конунга зидми? Карши шахар «NASAF-TRAVEL» компанияси Бош мутахассиси Тангриева Мунира Сев


Ответы экспертов
Ответов: 43
11.08.2017

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг 9-бандига биноан (кейинги ўринларда – Низом) қуйидагилар улгуржи савдони амалга ошириш бўйича лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

-Ўзбекистон Республикасининг улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

-ЭКИҲнинг камида 3500 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши;

-мажбурий тартибда сертификатланиши керак бўлган товарлар сотилган тақдирда мувофиқлик сертификатлари ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларнинг нусхалари мавжуд бўлиши.

Сиз лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз зарур:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг, шу жумладан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси;

г) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Нақд пул маблағларини киритиш тўғрисидаги талаб мазкур Низомда кўзда тутилмаган. Шу муносабат билан, лицензия олишда лицензия беришни рад этиш юзасидан ёзма жавоб олишингизни (агар сиз ҳали бундай қилмаган бўлсангиз) ва ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз. Сиз ҳақиқатан ҳам лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ келганингиз тақдирда ушбу тавсияга амал қилиш мумкин.

Шунингдек, эҳтимол, Ягона дарча маркази ходимлари лицензия олиш учун ҳужжатлардан қайсидир бири сиз томондан тақдим этилмаганлигини сизга тушунтира олишмагандир. Ўйлаймизки, муаммо камида ЭКИҲнинг 1200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқлашда бўлса керак. Ушбу сумма муассислардан келиб тушганлигини тасдиқлаш учун сиз хизмат кўрсатувчи банкка ариза ва муассислар қарори ҳамда бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда мурожаат қилишингиз, шунингдек банкдан Ягона дарча марказига тақдим қилиш учун тегишли ҳужжатни (маълумотномани) талаб қилиб олишингиз лозим.  

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика