Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Маъмурий бинога ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси ўрнатилса, унинг қиймати бинонинг баланс қийматига қўшиладими? Агар қўшилса маъмурий бинонинг кадастр қиймати бўйича ўзгарса нима қилинади?
Маъмурий бино 2016 йилнинг октябрь ойида 455 813 811 сўм бошланғич қиймат билан ташкилот балансига олинган. 2017 йилнинг апрель ойида маъмурий бинога 7 509 735 сўмлик ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси ўрнатилди.


Ответы экспертов
Ответов: 464
28.07.2017

Йўқ, ўрнатилган ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси қиймати бинонинг дастлабки қийматига киритилмайди, у алоҳида асосий восита сифатида ҳисобга олиниши керак.

Бинонинг дастлабки қийматини оширадиган харажатларга ундан келгусида олинадиган иқтисодий фойдани оширадиган харажатлар киритилади (5-сон БҲМС 22-банди). Яъни, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техник қайта қуроллантиришга доир харажатлар, улар тугатилиши натижасида бинонинг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари (фойдали ишлатиш муддати, ер майдони, қўллаш сифати кабилар) яхшиланса (ошса), бундай объектнинг бошланғич қийматини оширади.

Ёнғиндан дарак берувчи сигнализацияси воситалари - бу ёнғин белгиларини аниқлаш, тегишли ахборотга ишлов бериш ва уларни узатиш, ёнғинга қарши хавфсизликни таъминловчи кучлар ва воситаларни автоматик тарзда хабардор қилиш, шунингдек ёнғинни ўчириш автоматик қурилмаларини ишга туширишга команда бериш учун мўлжалланган техник воситалар йиғиндисидир (ВМҚ 22.03.2004 й. 136-сон Низомнинг 2-банди). Асосий вазифаси ва мақсади – инсонлар ҳаётини сақлаш.

Корхона томонидан узоқ муддат давомида (бир йилдан ортиқ) хўжалик фаолиятини юритишда маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган ва бир бирлик (тўплам) учун қиймати ЎзР (харид пайтида) белгиланган 50 ЭКИҲ ортиқ бўлган моддий активлар асосий воситалар сифатида қабул қилинади (5-сон БҲМС 3 ва 4-бандлари).

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, сиз ўрнатган ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси тизими бухгалтерия ҳисобида асосий восита сифатида акс эттириш учун белгиланган талабларга жавоб беради.

Асосий восита бирлиги бўлиб инвентарь объекти ҳисобланади. Асосий воситанинг инвентарь объекти сифатида барча қурилмалари ва анжомларига эга бўлган объект ёки муайян мустақил вазифаларни бажариш учун мўлжалланган алоҳида конструктив асосдаги буюм ёхуд бутун бир яхлитликни ифодаловчи ва муайян ишларни бажариш учун мўлжалланган конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида мажмуи тан олинади. Конструктив жамланган буюмларнинг мажмуи - умумий мосламаларга ва анжомларга, умумий бошқарувга эга, бир пойдеворда қурилган, натижада мажмуага кирувчи ҳар бир буюм ўз вазифасини мустақил равишда эмас, балки фақатгина мажмуа таркибида бажара оладиган бир ёки турли мақсадларга мўлжалланган битта ёки бир нечта буюмлардир.

Сизнинг ҳолатингизда, ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси тизими датчиклар, узатиш симлари ва бошқа приборлардан иборат бўлиб, улар ҳаммаси яхлит бир мажмуа сифатида ёнғин хавфсизлигини таъминлайди.

Ёнғин хавфсизлиги сигнализациясининг дастлабки қийматига приборлар, ускуналар ва зарур бошқа материалларни сотиб олиш, уларни ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш бўйича қилинган барча харажатлар киритилади. Ёнғиндан сақлаш ва қўриқлаш сигнализация тизими бухгалтерия ҳисобида 0120 "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар" счётида ҳисобга олинади (21-сон БҲМСга 2-илованинг 14-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика