Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қорамолларнинг ички аъзолари учун мувофиқлик сертификати олиш мажбурийми?
Бизнинг жамиятнинг асосий фаолият йўналиши қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тайёрлаш ва бирламчи ишлоб бериш бўлиб, биз бугунги кунда йирик шоҳли қорамолларнинг ички аъзолари(қатқорин, трахея, қорин ва ҳ.к.)ни четга экспортини амалга оширишни режалаштирганмиз. Олдимизда ечимини кутиб турган бир масала мавжуд. Қорамолларнинг юқорида номлари кўрсатилган ички аъзолари учун Ўзстандарт Агентлиги ҳудудий бўлимидан мувофиқлик сертификати расмийлаштиришимиз керакми? Ушбу тўғрида қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатдан батафсил билиб олишимиз мумкин.


Ответы экспертов
Ответов: 14
28.07.2017

Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарори билан тасдиқланган ва 1-иловасида келтирилган (кейинги ўринларда – рўйхат).

Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари (рўйхатнинг 1 қатори), молларнинг ичаклари, қопчалари ва ошқозонлари (рўйхатнинг 4 қатори) мажбурий сертификатлаштирилади.

Шу тариқа, жамиятингиз томонидан молларнинг ичаклари, пуфаклари ва ошқозонлари ишлаб чиқарадиган булса, фақатгина ушбу махсулотларни мажбурий сертификатлаштириш лозим.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика