Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона сўндирилган оҳак маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлса, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига қурилиш материаллари (оҳак маҳсулоти) етказиб берса қандай имтиёзларга эга бўлади? Агар имтиёзга тушса ЯСТ ва ЯИТларни ҳисоблаш тартиби қандай амалга оширилади?
Ташкилотимиз ягона солиқ тўловчиси бўлиб, сўндирилган оҳак маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган. "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига қурилиш материаллари (оҳак маҳсулоти) етказиб беради ва транспорт хизмати кўрсатади


Ответы экспертов
Ответов: 481
28.07.2017

2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек уларни ташийдиган ташкилотлар - фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уйлар қуриш учун "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖга ва "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни реализация қилиш ва уларни ташиш (жумладан импорт материалларни) ҳажмлари учун қўшилган қиймат солиғи, ягона солиқ тўлови ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан 2022 йил 1 январгача тўлашдан озод этилган (21.10.2016 й. ПҚ-2639-сонли Қарорнинг 12-банди).

Шунга кўра корхонангиз фақат "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига етказиб берилган қурилиш маҳсулотлари ва транспорт хизматлари қисмида ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаши мумкин.

Ушбу имтиёз мақсадли йўналтириш шартисиз тақдим этилган. Солиқ имтиёзлари берилганда бўшаётган маблағлар суммалари, агар улардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақларида акс эттирилмайди ва шу муносабат билан Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шаклда) акс эттирилмайди ва, тегишинча, молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир қилмайди (АВ томонидан 02.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 10-банди).

Солиқ имтиёзлари ва уларни акс эттириш ҳақида бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин: http://vopros.norma.uz/question/8039

Солиқ ҳисоботида имтиёз тадбиқ қилинадиган тушум суммаси дастлаб Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 010 сатрида умумий тушум таркибида акс эттирилади. Шу билан биргаликда, ҳисоботга 4-иловада “Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши” ҳам рўйхатдан тегишли имтиёзни танлаган ҳолда акс эттирилади. Натижада ушбу суммага солиқ ҳисобланмайди.

ПҚ-2639-сон Қарорда назарда тутилган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзлар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар (СКнинг 312-моддаси), Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар (СКнинг 316-моддаси), бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар (СК XVI-1 бўлими) нисбатан қўлланилади.

ПҚ-2639-сон Қарорда назарда тутилган имтиёзлар Ягона ижтимоий тўловга нисбатан тадбиқ қилинмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика