Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Юридик ва жисмоний шахслар автомашиналарига ва давлат ташкилотлари учун газ балон (метан) урнатиб бериш хизмати курсатилганда кандай алохида хужжатлар расмийлаштирилиши керак. Бу фаолият тури билаш шугулланиш учун лицензия талаб килинадими? 2. Агар корхона автотранспорт воситаларига метан газ балон ўрнатиш фаолияти билан шуғуллана бошласа, корхонага қандай талаб ва мажбуриятлар юкланади ва қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
Корхонамиз улгуржи савдо билан лицензия асосида шуғулланади, ягона солиқ тўловчиси. Эндиликда автомашиналарга метан газ балонлари ўрнатиб бериш фаолияти билан шуғулланмоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 277
29.07.2017

Йўқ, лицензия талаб этилмайди.

Бироқ, сиз айтган фаолиятни билан шуғулланиш учун қуйидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнини олишингиз керак бўлади:

ЙҲХББнинг автотранспорт воситаси ва (ёки унинг қисми консрукциясининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;

ЙҲХББ билан келишилган автотранспорт воситаларининг алоҳидаги моделлари учун конструкцияларнинг техника лойиҳалари;

 «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг баллонларни техник текшируви бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси;

узелларнинг бирикмасининг (боғламининг) герметиклиги (зичлиги) ва мустаҳкамлиги жиҳатдан газ баллон анжом тизимларини синаш (синов) бўйича лабораторияни аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома (2015 йил 11 ноябрдаги 326-сон ВМҚ билан тасдиқланган Техник регламентига (бундан кейин – Техрегламент) 1-илова 1-банди 6-хатбошининг «а»-«г»-кичик бандлари).

Техрегламентнинг тартибга солишнинг объектлари:

автотранспорт воситаларига газ баллони анжомларини ўрнатиш бўйича хизмат;

сиқилган табиий, камайтирилган нефть газларида ёки дизель ва газ шаклидаги ёқилғи аралашмасида ишловчи автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларга техника хизмат кўрсатиш (Техрегламентнинг 3‑банди).

Юридик ва жизмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларига газ баллон анжомларини ўрнатиш расмийлаштирилиши лозим бўлган қуйидаги ҳужжатлар билан боғлиқ:

шартнома ёки бошқа ҳужжат (масалан, буюртма-ариза шаклида) (ФК 108-моддаси 1-қисмнинг 1-банди);

автомобилга газ баллон анжомини ўрнатиш учун олдиндан ва узил-кесил тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар (ушбу хизматни ўзларининг банк ҳисобварақларидан тўлаган юридик ва жисмоний шахсларнинг тўлов топшириқномалари; тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилишда ҳисоб-китоб терминалнинг чеки; аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилганда НКМнинг чеки, электр энергияси вақтинча мавжуд бўлмаган тақдирда – квитанция);

автомобилни топшириш-қабул қилиш далолатномаси (икки нусхада, шундан бири буюртмачига берилади). Автомобилнинг йўлдош (илова қилинадиган) ҳужжатлари, комплектлиги ва техник ҳолати текширилади;

Техрегламентига биноан газ баллон анжоми бирикмаларининг (боғламларининг) герметиклиги (зичлиги) ва мустаҳкамлигини синовдан ва текширувдан ўтказишни тасдиқловчи ҳужжатлар[1] (Техрегламентнинг 72-банди);

қайта жиҳозлаш тўғрисидаги далолатнома (агар синов ижобий натижа берган бўлса) (Техрегламентга 6-илова);

автомобилни топшириш-қабул қилиш далолатномаси (буюртмачига қайтарилган ҳолда). Икки нусхада, шундан бири буюртмачига берилади.

Шу боис сизга Техрегламент, шунингдек тегишли норматив ҳужжатлари (масалан, O’zDSt 1082:2011 «Сиқилган табиий газида ишлаш учун жиҳозланган ва фойдаланишда бўлган автотранспорт воситалари. Умумий техник шартлари ва синов усуллари», O`z DSt 35.110:2011 (БМТ ЕИКнинг 100-сонли Қоидалари) билан танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

Агар буюртмачингиз давлат ташкилотлари, корхоналари ва давлат улуши билан бўлган хўжалик жамоатлар ёки бюджет маблағлари билан хизматингиз учун ҳисоб-китоб қилаётган бошқа шахслар бўлса, эътиборингиз қуйидаги ҳуқуқий нормаларга қаратилиши ҳамда сиз уларга риоя қилишингиз керак.

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товар, иш ва/ёки хизматларни етказиб берувчилар билан тузган шартномалари[2] (шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар) улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши шарт ва шундан кейин кучга киради (БК 122-моддаси 3-қисми). Белгилаб қўйилганки, улар товарлар, ишлар, хизматларнинг барча турларини харид қилишда хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низомга (бундан кейин – Низом)[3] амал қиладилар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон ВМҚ 2-бандининг 2-хатбоши).

Устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган табиий монополия субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари айрим турдаги товарларни, ишларни, хизматларни бир шартнома бўйича эквиваленти 300дан 100 минггача АҚШ доллари бўлган миқдорда биржа томонидан ташкил қилинадиган алоҳида савдо майдончасида электрон савдолар воситасида харид қиладилар. Улар харид қиладиган товарлар, ишлар, хизматлар рўйхати махсус Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади (2013 йил 5 апрелдаги ПҚ-1948-сон Президент қарорининг 1-банди).

Биржа сайтида Хукуматнинг корпоратив харидлар комиссияси томонидан 2014 йил 5 апрелда тасдиқланган Табиий монополия субъектлари, устав фондидаги давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳининг Рўйхатига товарлар (ишлар, хизматлар)нинг сараланган рўйхати жойлаштирилан. Унинг «Автотранспорт воситаларига қўшимча техник асбоблар ва анжомларни ўрнатиш бўйича хизматлар» номли 20-сонли гуруҳида «газ анжомини (метан, пропан) ўрнатиш» ҳам мавжуддир.

Битта контракт бўйича 300 АҚШ долларигача тенг бўлган суммадаги давлат харидлари ва корпоратив харидлар ҳам буюртмачининг ташаббуси билан биржада ташкил этиладиган ва ўтказиладиган электрон савдолар орқали амалга оширилиши мумкин (2013 йил 11 июндаги 166-сон ВМҚ 2-иловасининг 5-бандини 1-хатбошиси).

 


[1] Одатда далолатнома, баённома шаклида расмийлаштирилади. 

[2] Шартномаларда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно (БК 122-моддасининг 5-қисми).

[3] Тендер савдолари 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда ўтказилади. 300 дан 100 минг АҚШ долларигача тенг суммадаги битта контракт бўйича етказиб беришларни амалга оширишда харидлар буюртмачи томонидан ташкил этиладиган махсус комиссия қарорига кўра энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдолари ўтказмасдан (Низомнинг 5-4 ва 5-5-бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари) амалга оширилади (Низомнинг 5-банди). 300 АҚШ долларига тенг суммадан ошмаган миқдорда товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олинганда (рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган, давлат харидлари биржа орқали электрон савдо йўли билан амалга ошириладиган энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно) тендер (танлов) ўтказмасдан етказиб берувчилар (бажарувчилар, пудратчилар) билан контрактлар тузилиши мумкин (Низом 5-1-бандининг 3-кичик банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 468
28.07.2017

Улгуржи савдо корхонаси бошқа турдаги қўшимча тадбиркорлик фаолиятини олиб борса, бухгалтерия ва солиқ нуқтаи назаридан улар бўйича алоҳида – алоҳида ҳисоб юритиши талаб қилинади (СКнинг 353-моддаси).

Автомашиналарга метан газ балонлари ўрнатиб бериш фаолиятидан олинган даромадлар учун 2017 йилда ЯСТ ставкаси 5% этиб белгиланган (27.12.2017й. ПҚ-2699, 10-1-илова). Ушбу хизмат туридан олинган даромадларни солиққа тортишда инобатга олиш керакки, хизматлар таннархидан паст баҳоларда реализация қилинса, хизматларнинг таннархи солиқ солиш объекти ҳисобланади (СКнинг 355-моддаси).

Хизматларнинг таннархи “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом”га (ЎзР ВМнинг 05.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган)га мувофиқ аниқланади. Хизматлар таннархига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча моддий харажатлар (газбалон ва керакли бошқа анжомлар), меҳнат ҳақи харажатлари, хизмат кўрсатиладиган бинонинг амортизация (ёки ижара) харажатлари каби харажатлар киритилади. Бу ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин: http://vopros.norma.uz/question/8554, http://vopros.norma.uz/question/6228

Шунингдек, айтиб ўтиш зарурки, аҳолига нақд пуллик хизмат кўрсатувчи корхоналарга қўйилган талаблардан бири улар билан ҳисоб-китобни амалга оширишда белгиланган тартибда НКМ ва тўлов терминалларидан фойдаланишдир (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова; 27.07.2009 йилдаги 1986-сон Низом). Уларни қўллаш тартиби ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин: http://vopros.norma.uz/question/ 5431

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика