Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ташкилот асосий восита сотишдан олинган даромаддан қандай солиқлар тўлайди ва у солиқлар қандай тартибда ҳисобланади?


Ответы экспертов
Ответов: 481
31.07.2017

Асосий воситаларни реализация қилишда 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» ва Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомга (АВда 29.08.2004й. 1401-сон билан рўйҳатга олинган) амал қилмоқ лозим.

Солиқ солиш мақсадида асосий воситаларни сотишдан кўрилган ижобий молиявий натижа корхонанинг бошқа даромади ҳисобланади (СКнинг 132-моддаси).

Асосий воситани сотишдан олинган даромад корхона қандай солиқ тизимини қўллашига қараб солиққа тортилади.

Ягона солиқ тўлови тўловчилари томонидан.

Асосий воситаларни сотилишидан олинган даромадлар бошқа даромадлар таркибида ягона солиқ тўловнинг солиқ солинадиган базасига қўшилади ва корхонанинг асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиққа тортилади (СКнинг 353, 355-моддалари).

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари томонидан.

Асосий воситаларни сотилишидан олинган фойда корхонанинг бошқа даромадлари таркибида фойда солиғи ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда корхонанинг ялпи даромадига киритилади (СКнинг 129-моддаси).

Асосий воситаларни реализация қилишдаги оборот қўшилган қиймат солиғига тортиладиган оборот ҳисобланади. Солиққа тортиладиган оборот миқдори қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган, уларнинг реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади (СКнинг 204-моддаси).

Корхонанинг бошқа даромадларидан мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўланмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика