Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Молия вазирлиги ғазначилигидан қандай қилиб пулни хар битта ходим у-н алоҳида килдириш ёки пулни қайтариш мумкин?
МЧЖ божхона расмийлаштируви хизматини кўрсатади. Ходимларга қўйилган штрафни тўлов топшириқномаси орқали нотўғри жўнатилган: 1) Ҳар битта ходим у-н алоҳида жўнатилмаган, 2) Асосда шу ходимнинг ойлигиданлиги кўрсатилмаган. Суд ходими ўша банкни топиб хар битта ходим у-н алоҳида килдириб келишни айтган. Бу пул Молия вазирлиги ғазначилигига тўланган бўлса, бунинг қандай йуллари бор.


Ответы экспертов
Ответов: 43
09.09.2017

Тўловчи томонидан йўл қўйилган хатони, яъни ғазначиликка юборилган тўлов деталларини тузатиб бўлмайди, қонунчилик бунга йўл қўймайди.

Хато қилиб тўланган пулларни қайтаришни йўлини топиш учун айнан нима тўланганлигини аниқлаш лозим.

Саволингизда божхона брокер жаримасини тўлаш ҳақида сўз юритилганлиги боис МЖтКнинг 227-27-моддасида кўрсатилган Божхона брокери ёки божхона ташувчиси сифатидаги фаолият шартларини бузиш” учун жарима қўлланилган деб таҳмин қиламиз.

Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундиришдир.

Бюджет кодексининг 117-моддасида ортиқча ёки нотўғри тўланган тушум суммаларини қайтариш ёхуд уларни қарзни тўлаш эвазига ҳисобга олиш имконияти кўзда тутилган. Шу билан бирга Бюджет кодексида давлат бюджетидан пул маблағларини қайтариб олишнинг тартиби батафсил ёритилмаган. Бу жараён Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги Йўриқномада акс эттирилган (ЎзР АВ 30.03.2016 йилда 2771-рақам).

Йўриқноманинг 34-бандига кўра, солиқлардан ташқари ортиқча ёки нотўғри тўланган тўловлар суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш тўловчининг аризаси ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича ваколатли органнинг хулосасига асосан мазкур ваколатли орган томонидан тегишли туман (шаҳар) бўйича Ғазначилик бўлинмасига хулоса ва тўлов ҳужжатини тақдим қилиш йўли билан амалга оширилади.

Демак, нотўғри тўланган тўловларни қайтариш учун МЧЖ Йўриқноманинг 8-иловасидаги шакл бўйича ариза билан туман ДСИга мурожаат қилиши лозим. Солиқ органлари хатоликни тасдиқлаган тақдирда тегишли хулосани молия органларига юборади. Молия органлари хулосани олганидан 30 кун мобайнида пул маблағларини қайтаради.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика