Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Давлат улуши булган Акциядорлик жамияти мол-мулкини колдик баланс қийматида бошқа МЧЖнинг устав фондига берса буладими?


Ответы экспертов
Ответов: 192
31.07.2017

Қонунда, акциядорлик жамияти (АЖ) бошқа акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкинлиги белгиланган (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун, 8-м., кейинги матнда - Қонун). Демак, АЖ масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ёки/ва қарам хўжалик жамиятининг таъсисчиси бўлиши мумкин[1].

АЖ томонидан шўъба ва қарам жамиятларини ташкил қилиш масаласи АЖнинг кузатув кенгаши томонидан ҳал қилинади (Қонуннинг 75-м.)

АЖ МЧЖнинг устав фондига ҳисса сифатида пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқларни киритиши мумкин (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 15-м.).

Давлатга тўла ёки умумий мулк ҳуқуқида қисман қарашли баҳолаш объектлари[2] юридик шахсларнинг устав фондларига улуш тариқасида берилаётганда баҳолаш ўтказилиши мажбурийлиги белгиланган(“Баҳолаш тўғрисида”ги қонуннинг 11-м.). Ушбу норма мазмунидан келиб чиққан ҳолда, давлат улуши бор акциядорлик жамияти томонидан МЧЖнинг устав фондига улуш сифатида киритилаётган мулк қонунда белгиланган тартибда баҳоланиши лозим, деб ҳисоблаймиз.

 


[1] ФКнинг 67,68-м.

[2] Мол-мулк ҳам баҳолаш объекти ҳисобланади  (“Баҳолаш тўғрисида”ги қонун,5-м.)

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика