Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ушбу ҳолатда бинони ташкилот балансига кирим килишда ва унинг билан боглик ишларни бажаришда жавобгар шахсга бириктириш керакми ёки йукми? Жавобгар шахс бинони уз жавобгарлигига кабул килишни хохламаса, бу бино кимга бириктирилади? Умумий ишлар буйича директор уринбосари бинога жавобгар шахс булишни хохламаяпти. Агар директор ҳам бинони узига бириктирилишини хохламаса нима килиш керак?
Бино бегараз ҳолда бир ташкилотдан 2 чи ташкилотга келди, Балансга бинони кабул килиш керак. Бинога жавобгар шахс тайинлаш керак.


Ответы экспертов
Ответов: 14
12.08.2017

Бино бир ташкилотдан иккинчи ташкилотга ўтганда қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча тартиботларни яъни битимни тўғри рўйхатдан ўтказиш, олинган мулкни бухгалтерия ҳисобига олиш, шу жумладан, корхонанинг балансида акс эттириш ва ҳоказолар талаб этилади (ФК 111-моддаси, бухгалтерия хисоби Миллий стандартлари в.б.). Қонун ҳужжатларда корхона балансидаги бино учун масъул шахс тайинланиши шартлиги кўзда тутилмаган.

Муайян шахсни бинога маъсул қилиб тайинлаш учун корхонанинг ходимига қўшимча иш вазифаларни юклаш ёки янги штат тузиш мумкин. Агар бинони балансга қабул қилиш ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда ўзгаришга олиб келса, иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бу холатда иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади (МКнинг 89 моддаси).

Агарда таъсисчилар корхона директорига бино учун жавобгарликни тайинлашни зарур деб ҳисобласалар, унда ушбу қарор ташкилотнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилиниши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика