Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Нон нархи қатъий белгилаб қўйилганми? Ноннинг таннархини ким чиқаради ва қайси қонун ҳужжжатлари билан тартибга солинади?
Нон ишлаб чиқариш корхонаси. Мен нон (600граммли) ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчиман. Нонни 600гр=650 сўм қатьий белгилаб қўйилган экан.


Ответы экспертов
Ответов: 464
11.08.2017

Ҳа, буғдой нони (халқ орасида буханка нони дейилади) чакана савдодаги нархи қатъий белгилаб қўйилган.

Табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларга нархлар ҳамда ЎзР Ҳукуматининг қарорлари билан нархларни тартибга солувчи орган томонидан тартибга солиниши назарда тутилган айрим товарларга нархлар давлат томонидан тартибга солиниши белгиланган (ВМнинг 28.10.2010й. 239-сон Қарорнинг 1-банди).

Молия Вазирлиги томонидан давлат томонидан нархлари тартибга солиниши назарда тутилган товарлар нархи доимий равишда чоп этиб борилади (https://www.mf.uz/home/deyatelnost/tsenovoe-regulirovanie.html).

МВ томонидан чоп этилган маълумотда Товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар (монополист корхоналар) ҳамда нархи давлат томонидан тартибга солинадиган айрим товарлар нархлари келтирилган. Унга кўра, буғдой нонига чакана сотув нархи 15.09.2014й. 33-сон Келишув Баённомасига асосан 650 сўм миқдорида этиб белгиланган.

Товарларга тартибга солинадиган нархларни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби Низомга (ВМнинг 28.10.2010й. 239-сон Қарорига 1-иловага) мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу Низом товарларнинг муайян турларига қатъий ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгилаш ҳамда уларнинг нархларинининг шакллантирилиши ва қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартибини белгилайди.

Товарларига нархлар (тариф) давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчи субъект бундай ҳар бир товар бўйича даромадлар, харажатлар ва жалб этилган активларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.

Товарга нарх (тариф)ни шакллантиришда билвосита моддий харажатларни, меҳнатга ҳақ тўлашга билвосита харажатларни, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатларни, давр харажатларини ва молиявий фаолият бўйича харажатларни тақсимлаш товарнинг солиштирма меҳнат сиғими (товарнинг муайян турига тўғри келадиган асосий ишлаб чиқарувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари) бўйича амалга оширилади. Бунда аниқ бир товарни ишлаб чиқариш хусусиятларидан келиб чиқиб, харажатларни тақсимлаш учун хўжалик юритувчи субъект, нархларни тартибга солувчи орган билан келишган ҳолда, бухгалтерия ҳисобига оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мезонлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, ушбу Низомдан ташқари нархларнинг шаклланишида бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини ҳам инобатга олиш зарур, масалан,  Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ВМнинг 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова), Солиқ кодекси, 06.01.2012й. ЎРҚ-319-сон "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни, Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарори (ВМҚ 09.07.2009 й. 188-сон) кабилар.

Шундай қилиб, буғдой нони нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган товарлар сирасидан бўлиб, унинг чакана нархи ҳозирги кунда 650 сўм миқдорида этиб белгиланган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика