Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кўп қаватли уйни олишда бошланғич бадали Президент карори буйича 1кв/м=1 770 000 сум ёки шахар курилиш инвестнинг хатига биноан 1кв/м= 2451 000 сум дан шаклантирилиши керакми?
22.11.2016 йилги ПК-2660 ижроси буйича 22.11.2016йил ПК-2660 карорининг 2-иловасида (*) Параметры подлежат уточнению по итогам утверждения проектно-сметной документации, разрабатываемой с учетом расчетной стоимости 1 кв.м обшей площади для жилых домов в г Ташкенте не более 1,94 млн.сум, а в городах республики - не более 1,77 млн.сум для 7-ми этажных и 1,94 млн.сум для 5-ти этажных жилых домов) деб белгиланган. Лекин хозир Шахар курилиш инвест 1кв/м =2 451 000 сум деб хат жунатяпди. Шунга менга жавоб берсангиз бу ерда Президент карори буйича 1кв/м=1 770 000 сум ёки Шахар курилиш Инвест 1кв/м= 2451 000 сум дан бошлангич бадалини шакллантиришим керак. Президент карори устун турадими ёки шахар курилиш инвест карорими? Менга бу масалада кайси давлат ташкилотига шикоят билан чиксам булади.


Ответы экспертов
Ответов: 186
07.08.2017

Ҳақиқатан, 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сонли Президент қарори (кейинги матнда -Қарор) "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури”ни амалга оширишга қаратилган. Қарорнинг 2-иловасида уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари 1 кв.м. умумий майдон учун қуйидаги суммалардан ортиқ бўлмаган қийматлар  буйича ҳисоблаб чиқарилиши керак, деб белгиланган:

-Тошкент шаҳридаги уй-жойлар учун -1,94 млн.сум;

- республика шаҳарларда 7 этажли уй-жойлар учун 1,77 млн.сум, 5 этажли  уй-жойлар учун 1,94 млн.сум.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш, тасдиқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш буюртмачининг ташаббуси билан ва унинг ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади (ШКнинг 39-м.).

Қарор буйича мазкур уй-жойлар қурилиши буйича дастлаб буюртмачи этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимликларининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ва Тошкент шаҳар ҳокимликлигининг “Қурилиш ва инвестицион лойиҳалар департаменти” ДУК белгиланган эди. Бироқ кейинчалик буюртмачи сифатида "Ўзшаҳар қурилиш инвест" МЧЖ республика ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси белгиланди (16.01.2017й. 16-сонли ВМҚга илованинг 2-б.)

Демак, ИК "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ЛСҲни расмийлаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан техник назоратни амалга ошириш, шунингдек маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши функциялари бажаради.

Таъкидлаш жоизки, Президент қарори норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар туркумига киради (“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 5-м.). ИК "Ўзшаҳар қурилиш инвест" қарори эса норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди, лекин у қурилишнинг буюртмачисига берилган ҳуқуқлардан фойдаланади ва тегишли мажбуриятларни бажаради.

Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуриладиган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари АВда 9.12.2008й. 1879-сон билан рўйхатдан ўтган Низом (кейинги матнда-Низом) асосида ишлаб чиқилади. Лойиҳа қиймати қурилиш объекти нархи ва мураккаблик тоифасига кўра ҳисобланади. Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиқишда жорий нархлардаги қурилиш қиймати таркибига қуйидагилар киритилиши лозим:

- монтаж талаб этувчи жиҳозларга бўлган харажатлар;

- қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларига бўлган харажатлар;

- ижтимоий суғурталаш ҳисобини инобатга олган ҳолда асосий меҳнат ҳақига кетадиган харажатлар;

- машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари;

- ишлаб чиқариш хусусиятига эга бошқа харажатлар;

- пудратчининг бошқа сарф-харажатлари;

- объектлар қурилишини суғурталаш харажатлари;

- буюртмачининг бошқа сарф-харажатлари;

- навбатдаги йилда қурилиш нархларининг прогнозланган индексидан келиб чиқиб аниқланадиган хатарни қоплашга бўлган харажатлар.

Кўриниб турибдики, қурилиш қийматини аниқлашда жуда кўп мезонлар инобатга олинади.

Қарорга асосан, кўп квартирали уй-жойнинг 1 кв.м. учун бошқа ва кўзда тутилмаган ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган қиймати ҳар йили Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирликларида келишувдан ўтиши керак. Келишув тартибига риоя қилиш Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига, ҚР Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда лойихачи ташкилотларга юклатилган (Қарорнинг 21-б.).

Юқоридагиларга кўра, масалага аниқлик киритиш учун, хусусан уй-жой қиймати нима асосда кўтарилганлиги ҳақида тушунтириш олиш учун Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика