Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Давал асосида бичиш ва тикиш хизматини кўрсатувчи корхона 2009 йил 28-январдаги №1050-Қароридаги имтиёзларни қўллаши мумкинми?
Корхонамиз чеварчилик билан шуғулланади. Ҳозирги кунда айланма маблағда етишмовчилик бўлганлиги учун бошқа корхонанинг маҳсулотларини, яъни аёллар кўйлаги, мактаб болалари учун формалар, халатларни шартнома асосида фақат бичиб, тикиб беряпмиз (давалческий) ва ПҚ-1050 Қарорга асосан солиқ имтиёзидан фойдаланяпмиз.


Ответы экспертов
Ответов: 481
17.08.2017

Йўқ, ПҚ-1050-сон Қарорнинг рўйхатида келтирилган маҳсулотларни давал асосида бичиш ва тикиш хизматини кўрсатишда корхона ушбу Қарор билан белгиланган имтиёзлардан фойдалана олмайди.

Белгиланган рўйхатдаги ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари берилган (28.01.2009й. ПҚ-1050-сон Қарорнинг 3-банди). Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар жумласига сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этадиган корхоналар киради.

Ишлаб чиқарилган товар деганда корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади.

Сизнинг ҳолатингизда хом ашё ҳам, уни қайта ишлаш натижасидан кейин олинган маҳсулот ҳам сизнинг корхонага эмас, бошқа мулкдорга тегишли. Сизнинг корхонангиз эса маҳсулотларни ишлаб чиқармайди, балки давал асосида қайта ишлаш хизматини кўрсатади. Шу сабабли, корхонангиз товар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига кирмайди, мос равишда, ПҚ – 1050-сон Қарордаги имтиёзлардан фойдалана олмайди.

Аммо, қайта ишловчи корхонангиз қайта ишлаш хизматлари учун ҳақ тўлаш эвазига пул маблағлари эмас, балки қайта ишланган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини олиб қолса, ушбу товарлар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот деб қаралади (АВда 12.02.2011й. 2195-сон билан рўйхатга олинган Қоидаларнинг 5-банди). Агар ушбу ноозиқ-овқат истеъмол товарларни реализация қилишдан тушган тушум корхонангизнинг умумий тушумида ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этса, сиз юқоридаги солиқ имтиёзини қўллашингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика