Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қайтариладиган бобиналарга ип ўраб сотишда, бобиналар учун алоҳида шартнома тузиш керакми? Улар ҳисобварақа-фактурада қандай акс эттирилади? Бобиналар берилганда ва қайтарилганда қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? Бобиналар бўйича операцияларга қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
Гилам маҳсулотлари учун ип ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхона ушбу ип маҳсулотларини кўп маротаба ишлатиладиган металл бобинага ўраб сотади. Бобиналар ипдан бўшагач, уларни қайтариб олади ва яна ишлаб чиқаришга жорий этади, яъни ип маҳсулотларини бўшаган бобиналарга ўраб яна сотади.


Ответы экспертов
Ответов: 101
16.08.2017

Сизнинг корхонангизда ип ўраш учун ишлатиладиган металл бобиналар кўп маротаба ишлатиладиган тара ҳисобланади. Кўп маротаба ишлатиладиган тара етказиб берувчи ёки ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига кўп маротаба айланади ва товар-моддий захиралардан бўшатилгандан сўнг етказиб берувчи корхонага қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда қайтарилади (4-сон БҲМС 67-банди).

Қайтариладиган тара маҳсулот солиб жўнатилган, қиймати ушбу маҳсулот қийматига киритилмайдиган ҳамда шу маҳсулотни етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда маҳсулот етказиб берувчига қайтарилиши лозим бўлган тарадир (СКнинг 199-моддаси 2-қисм 4-банди). Қайтариладиган бобиналар учун алоҳида шартнома тузиш шарт эмас. Ип маҳсулотини етказиб бериш шартномасида алоҳида пунктлар билан бобиналар бўйича шартларни келтириб ўтиш етарли.

Қайтариладиган таранинг маҳсулот сотувчи томонидан харидорга жўнатилиши реализация обороти бўлмайди (СКнинг 199-моддаси 2-қисм 4-банди). Демак, бобиналарни жўнатиш сотилган маҳсулот учун расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурада акс эттирилмайди. Бобиналар маҳсулот сотувчидан харидорга берилганида ва қайтарилганида топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади.

Шунингдек, Сизнинг корхонангиз харидордан бобиналар учун гаров суммасини ундириши мумкин. Ушбу сумма харидорга бобиналар ишлатиш учун яроқли ҳолатда олинганидан сўнг қайтарилади (4-сон БҲМС 69-банди).

Агар бобиналар белгиланган муддатда қайтарилмаса, у ҳолда бобиналарни бериш солиқ солинадиган оборотга киритилади (СКнинг 199 моддаси 2-қисм 4-банди). Бунда улар учун ҳисобварақа-фактура расмийлаштирилади ҳамда қайтарилмаган бобиналарнинг нархи гаров суммасидан ушлаб қолинади. Агар гаров суммаси ундирилмаган бўлса, қайтарилмаган бобиналар учун харидордан тўлов ундириш лозим.

Ҳисоб юритишни қулайлаштириш мақсадида харидорга жўнатилган бобиналар учун 1061 «Маҳсулот юклаб жўнатилган тара» ҳисоб варағини очишни тавсия қиламиз.

Бобиналар бўйича амалга ошириладиган операцияларга қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари берилади:

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Дебет

Кредит

Қайтариладиган бобиналар учун харидордан гаров суммаси ундирилди

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

Бобиналар харидор томонидан қайтарилгач, гаров суммаси қайтариб берилди

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

Бобиналар харидорга жўнатилди

1061 «Маҳсулот юклаб жўнатилган тара»

1060 «Идиш ва идишбоп материаллар»

Бобиналар харидор томонидан қайтарилди

1060 «Идиш ва идишбоп материаллар»

1061 «Маҳсулот юклаб жўнатилган тара»

Бобиналар табиий эскириш, синиш ёки бошқа турдаги бузилиш натижасида ҳисобдан чиқарилди.

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

1060 «Идиш ва идишбоп материаллар»

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика