Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Экспорт улушидан келиб чиқиб, корхона мақсадли йўналтириладиган имтиёзли солиқ суммасини пасайтирилган ЯСТ ставкасида ҳисоблаши мумкинми?
Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхона ЯСТ тўловчи ҳисобланади, ҳамда сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этгани учун 28.01.2009й. ПҚ-1050-сонли қарорга асосан ЯСТ бўйича имтиёздан фойдаланади. Шунингдек сотув умумий ҳажмида экспортнинг улуши 30 фоиздан кўпни ташкил этади. Мисол учун ЯСТ базаси 600 млн. сўм деб олсак, бу холатда ЯСТ имтиёзли суммасини хисоблашда икки ҳил рақам келиб чикади. Биринчи холатда: ПҚ-1050 сонли қарорга асосан 600 млн. сўмга 5 фоизли ставкада 30 млн сўм ЯСТ суммаси ҳисобланади ва ушбу суммани молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг тегишли сатрида акс эттирилиб, бухгалтерия балансида мақсадли тушумлар сифатида акс эттирилади. Иккинчи холатда: Сотув умумий ҳажмида экспортнинг улуши 30 фоиздан ортиқ бўлганлиги сабабли ЯСТ ставкасини 50%га пасайтириши мумкин. Агар корхона дастлаб ушбу имтиёздан фойдаланиб, солиқ ставкасини пасайтирса, ҳисобланган ЯСТ суммаси 2 баробарга камайиб, мақсадли имтиёз сифатида молиявий натижага олиб борилади. Бу ҳолатда корхонанинг соф фойдаси кўпроқ чиқади.


Ответы экспертов
Ответов: 849
16.08.2017

Ҳа, экспортни амалга оширувчи корхоналар имтиёзли мақсадли солиқ суммасини ҳисоблаш учун пасайтирилган ЯСТ ставкасида солиқ суммасини ҳисоблаши керак.

Солиқ имтиёзлари мақсадли йўналтириш шарти билан берилганда бўшаётган маблағлар 8840-"Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари" ҳисобварағида ҳисобга олинади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдаси ҳисобига киритиладиган, умумбелгиланган тартибда ҳисоблаб ёзилган, бюджетга тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловлар суммасига қуйидагича ўтказма берилади (АВ 02.04.2005й. 1463-сон Низомнинг 8-банди к-пункти):

  • дебет 9800 “Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойдани ишлатишни ҳисобга олиш ҳисобварағи”;
  • кредит 6400 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар - солиқлар ва божхона имтиёзлари (турлари бўйича)" ҳисобварағи.

Яъни мақсадли имтиёзли солиқ суммасини бухгалтерия балансида акс эттириш учун уни умумбелгиланган тартибда ҳисоблаб ёзиш зарур.

ЯСТ солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (СКнинг 360-моддаси).

Ялпи  тушум солиқ солинадиган базадир (СКнинг 356-моддаси). Товарларни (ишларни, хизматларни)  реализация қилишдан тушган тушум ва СКнинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар ялпи тушум ҳисобланади (СКнинг 355-моддаси).

Демак, солиқ солинадиган база Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқилди, энди унга белгиланган ставкани қўллаб солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариш зарур. Солиқ ставкалари ҳар йили Президент Қарори билан белгиланади. 2017 йил учун солиқ ставкалари 27.12.2016й. ПҚ-2699-сон Қарори билан белгиланган.

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт ҳажмидан келиб чиқиб ЯСТнинг пасайтирилган ставкалари белгиланган.  Яъни иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги экспортни амалга оширмайдиган корхоналар учун ЯСТ ставкаси 5% этиб белгиланган бўлса, худди шу тармоқдаги корхонанинг экспорт ҳажми 30% дан кўпни ташкил этувчи корхоналар учун ЯСТ ставкаси 50%га пасайтирилган ҳолда 2,5% этиб белгиланган.

Демак, корхонангиз имтиёзли солиқ суммасини ҳисоблаши учун солиқ солинадиган базага белгиланган пасайтирилган ставкани (2.5%) қўллаган ҳолда мақсадли йўналтириладиган солиқ суммасини ҳисоблаб ёзиши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика