Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Консерва ишлаб чиқариш учун дехконлар дан пул ўтказиш йўли билан маҳсулот олсак, тугри буладими ва қандай хужжатлар улардан талаб киламан? 2. Корпоратив картага керакли суммани утказиб бозордан тугридан-тугри харид килинсачи? 3. Бозордан тугридан тугри бозорчиларни шахсий картасига пул утказиш йули билан харид килинса, улардан кандай хужжатлар талаб киламан? ва кайси холатда даромад солигига тортилади?
Ишлаб чикариш мавсумига тайергарлик. Корхонамиз МЧЖ консерва махсулотларини ишлаб чикариш билан шугулланади. Биз август ойидан бошлаб ишлаб чикариш мавсумини бошлаймиз. Лекин аввал аниклик киритиб кейин бошлашга карор килдик. Соликчилар томондан хам хеч кандай биз томонга шикоятлар тушмаслиги учун. Айтингчи, бизни ишлаб чикаришимиз учун керакли микдорда махсулотларни каердан олишга хаккимиз бор. (маълумки, cупермаркетла бу микдордаги махсулотларни етказиб бера олишмайди) 1.Дехконлар билан шартнома тузсак, унда тугри буладими ва қандай хужжатлар улардан талаб киламан (хисоб ракамига пул утказиш йули билан)? 2. Корпоратив картага керакли суммани утказиб бозордан тугридан-тугри харид килинсачи? 3. Бозордан тугридан тугри бозорчиларни шахсий картасига пул утказиш йули билан харид килинса, улардан кандай хужжатлар талаб киламан? ва кайси холатда даромад солигига тортилади?


Ответы экспертов
Ответов: 481
29.08.2017

2. Ҳа, мумкин.

Юридик шахснинг корпоратив картасидан Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда  (ВМ 05.02.1999й. 54-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда 54-сон Низом) кўзда тутилган харажатларни амалга оширишда тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин (АВ 18.04.2005й. 1470-сон билан рўйхатдан ўтган Низомнинг 6-банди).

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг асосини ташкил этиб, унинг таркибига кирадиган ёки маҳсулот тайёрлашда (ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда) зарур таркибий қисм ҳисобланган четдан сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар 54-сон Низомнинг 1.1.1.-бандида келтирилган. Демак, уларни харид қилишда корпоратив картадан фойдаланиш мумкин.

Корпоратив картадан амалга оширилган харидларни расмийлаштириш бўйича батафсил маълумотлар:

-«СБХ» газетамизнинг 09.05.2016й. 19-сонида “Корпоратив карталар билан ҳисоб-китоб қилганда” саҳифасида;

-ҳамда сайтимизда экспертларнинг куйидаги жавобларида келтирилган:

http://vopros.norma.uz/question/8238;

http://vopros.norma.uz/question/6279;

http://vopros.norma.uz/question/8517

3. Бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи-жисмоний шахсдан сотиб олишингиз мумкин. Ҳисоб-китобни сотувчининг пластик картасига пул кўчириш йўли билан амалга ошириш учун тегишли тартибда ёзма равишда олди – сотди шартномаси расмийлаштирилиб, унда жумладан пул кўчириш учун пластик карта реквизитлари кўрсатиб ўтилиши керак.

Бунда сотувчи – жисмоний шахсда солиққа тортиладиган даромад юзага келади. Бунда зарур ҳужжатлар ва сотувчининг даромадига солиқ ҳисоблаш бўйича батафсил маълумотларни бу ерда ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/8619;

http://vopros.norma.uz/question/5749.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 300
19.08.2017

I. Ҳа, тўғри бўлади. Қандай ҳужжат талаб қилиш сизнинг ихтиёрингизда.

Деҳқон хўжалиги - томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва реализация қилиш билан шуғулланадиган оилавий майда товар хўжалиги ҳисобланади («Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонун 1-м.).

Сизнинг корхонангиз томонидан деҳқон хўжалигидан маҳсулот сотиб олиш учун у билан шартнома тузиш лозим бўлади. Сиз ихтиёрингизга кўра, ўз ҳамкорингиз – деҳқон хўжалигидан шартномани тузиш, шунингдек уни бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни (масалан, хўжаликни давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани) сўраш ва олиш ҳуқуқига эгасиз («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун 6-м.).

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, хўжалик шартномаси шартнома предметини етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, сифати, ассортименти ва баҳосини, шартноманинг бажарилиш муддатларини, ҳисоб-китоб қилиш тартибини, тарафларнинг мажбуриятларини, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлигини, низоларни ҳал этиш тартибини ҳамда тарафларнинг реквизитларини, шартнома тузилган сана ва жойни каби шартларни албатта назарда тутиши керак («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун 10-м.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика