Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Корпоратив банк пластик картасидан харид амалга оширилганда терминал чекидан ташқари муҳр босилган квитанция ёки юк хати бўлиши шартми? 2. Ташкилот автотранспортига нисбатан жарима қўлланилганда корпоратив банк пластик картасидан жаримани қоплаш мумкинми? Қопланган жарима суммаси хайдовчининг иш ҳақидан ушлаб қолиниши керакми?
Ташкилот эҳтиёжи учун корпоратив пластик карта орқали товар моддий бойликларни харид қилганда айрим дўконларда айни пайтда муҳр йўқлиги сабабли терминал чекига қўшимча равишда квитанциялар, юк хатлари берилмаяпти.


Ответы экспертов
Ответов: 464
18.08.2017

1.Корпоратив карточкалар бўйича ҳисоб-китобларни терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари тасдиқлайди. Амалда «тўланган» штампи қўйилган ва тўловни терминал орқали қабул қилган ходимнинг имзоси бўлган счётлар, товар счётлари ва квитанциялар илова қилиниши керак. Бироқ амалиётда кўпинча ушбу «иловалар»нинг барчасини сотувчилар бермайдилар. Бундай ҳолларда карта тутиб турувчисининг ўзи товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини батафсил бериб, уларнинг ўлчовлари, нархлари ва карточкадан ҳисобдан чиқарилган суммаларни кўрсатган ҳолда, уларни кейин бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун харажатларнинг батафсил бўнак ҳисоботини тузиши керак. Корпоратив картадан амалга оширилган харидларни расмийлаштириш бўйича батафсил маълумотларни:

2.Ҳа, корхонага белгиланган жарима суммаси пластик картадан қопланиши мумкин. Жарима суммаси айбдор шахсдан ундирилиши ёки ундан ундиришдан воз кечилиши мумкин.

Ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт (МКнинг 198-моддаси). Иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиш зарурати бевосита етказилган ҳақиқий зарар деб ҳисобланади.

Зарарни қоплаш тартиби Меҳнат кодескига мувофиқ ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Бунда зарар суммаси ва зарар етказилгандан кейин орадан ўтган фурсат аҳамиятга эга.

 Етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим бўлган суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса ҳамда зарар аниқланган кундан кейин 1 ой муддат ўтмаган бўлса, зарар суммаси айбдор ходимдан иш берувчининг фармойишига мувофиқ ундирилади. Фармойиш зарар етказилганлиги аниқланган кундан бошлаб бир ой ичида чиқарилиши мумкин (МКнинг 207-моддаси).

Амалда жарима тўғрисидаги квитанциялар корхонага бу муддатдан кечикиб келиш ҳолатлари ҳам учираб туради. Ёки жарима суммаси ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиб кетади. Бундай ҳолда иш берувчига зарар етказишда айбдор бўлган ходим уни ихтиёрий равишда қисман ёки тўлиқ тўлашга ҳақли. Ходим ва иш берувчининг келишувига биноан зарарни тўлаш муддати кечиктириб қопланишига йўл қўйилади. Бунда ходим иш берувчига тўлов муддатларини аниқ кўрсатиб зарарни қоплаш ҳақида ёзма мажбурият (ариза) беради (МКнинг 206-моддаси). Берилган аризага асосан корхона томонидан зарарни ходим иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида фармойиш (буйруқ) расмийлаштирилади, ва унга асосан бухгалтерия ушланмаларни амалга оширади.

Агар ходим зарар суммасини ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортса ва зарарни қоплаш ҳақида ёзма мажбурият (ариза)ни бермаса, унда зарарни суд орқали ундириш лозим бўлади.

Шунингдек, иш берувчи зарар етказилган чоғидаги аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб, айбдор ходимдан зарарни ундиришдан қисман ёки тўлиқ воз кечишга ҳақли (МКнинг 200-моддаси). Бундай ҳолда иш берувчи томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, ходимдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралади (СКнинг 177-моддаси 6-банди). Ушбу даромад ходимнинг ялпи даромади таркибига киритилиб, умумбелгиланган тартибда ЖШДСга тортилади. Ушбу даромад иш ҳақи тарзидаги даромад бўлмаганлиги сабабли ундан суғурта бадаллари ва ЯИТ ҳисобланмайди.

Эслатиб ўтиш жоизки, етказилган зарарни қоплаш учун корхона автомобилни топшираётган ходими билан моддий жавобгарлик ҳақида ёзма шартнома тузиши лозим. Ҳайдовчилар билан тузилган моддий жавобгарлик гартномасида етказилган зарарни, жумладан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарималарни қоплаш тартибини  белгилаш мақсадга мувофиқ.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика