Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Локализация программасига кандай аъзо булиш мумкин?
Локализация программаси хакида тушунча Беринг? Бизнинг корхонамиз кандолат махсулотлари ишлаб чикаради.


Ответы экспертов
Ответов: 28
14.09.2017

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасида 2000 йилдан буён амалга оширилади ва унинг моҳияти импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишни назарда тутади.

Шунингдек маҳаллийлаштириш дастурлари тармоқлараро саноат кооперациясини, шу жумладан кичик тадбиркорлик субъектлари ва республиканинг йирик корхоналари ўртасидаги кооперацияни кенгайтириш, маҳаллий хом ашё ресурслари негизида импорт ўрнини қоплашни ҳамда ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни, валюта маблағлари тежалишини ва улардан оқилона фойдаланилишини, янги иш ўринлари ташкил этилишини ҳамда аҳоли бандлигини оширишни таъминлайдиган замонавий, юқори технологияли, рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилади.

Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом) (ВМнинг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон Қарори билан тасдиқланган) асосида тартибга солинади.

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади (Низомнинг 2-банди).

Маҳаллийлаштириш дастурига янги лойиҳаларни киритиш, шунингдек тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қарор:

- Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатишлар киритиш юзасидан - саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссия томонидан, маҳаллийлаштиришнинг белгиланган даражасини пасайтириш бундан мустасно;

- Махсус идоралараро комиссиянинг таклифлари бўйича маҳаллийлаштириш лойиҳалари параметрлари ва рўйхатига ўзгартиришлар киритиш юзасидан - Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади (Низомнинг 3-банди).

Маҳаллийлаштириш Дастури саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлигининг ходимларидан ташкил топган котибияти томонидан тақдим этилган таклифларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади (кейинги ўринларда - Махсус идоралараро комиссия котибияти) (Низомнинг 5-банди 1-хатбошиси).

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик юритувчи субъектлар - маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб юритилади) лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган шакл бўйича Махсус комиссия Котибиятига "бир дарча" принципи бўйича киритади (2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон Президент Қарорига 1-илованинг 8-банди).

Хўжалик юритувчи субъектлар лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича электрон шаклда таклифлар бериш ҳуқуқига эга (2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон Президент Қарорига 1-илованинг 8-банди 2-ҳатбошиси).

Ваколатли органлар лойиҳа ташаббускорларининг таклифларини кўриб чиқиш натижалари бўйича асосланган хулосаларни ҳужжатлар тушган пайтдан бошлаб ўн кундан кеч бўлмаган муддатда Махсус комиссия Котибиятига юборади. Хулосанинг нусхаси ваколатли орган томонидан лойиҳа ташаббускорига юборилади (2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон Президент Қарорига 1-илованинг 13-банди).

Маҳаллийлаштириш дастурини тузиш жараёнида самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ва уни амалга оширишнинг сифатли мониторингини ташкил этиш мақсадида лойиҳаларнинг ташаббускорлари - вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар:

- ташаббус кўрсатилаётган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлайдилар ҳамда маҳаллийлаштириш лойиҳаларини Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун ҳужжатларни белгиланган тартибда Махсус комиссия Котибиятига тақдим этадилар;

- Халқаро саноат ярмаркасида ва Кооперация биржасида саноат кооперацияси доирасида ярмарка ва биржада тузиладиган шартномалар (контрактлар) асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилаётган янгидан ўзлаштирилган ва ўзлаштириш назарда тутилаётган маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар янги турларининг тақдимотини ўтказадилар;

- ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мамлакатимиздаги потенциал харидорларини ва хорижий харидорларни ҳамкорликка жалб қилиш ҳамда ички ва ташқи бозорларда талаб қилинган товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этишга буюртмачиларни фаоллик билан излайдилар, ҳамкорликни ривожлантириш шартларини муҳокама қиладилар ва шартнома билан расмийлаштириш бўйича улар билан музокаралар ташкил этадилар ва олиб борадилар;

- маҳаллийлаштириш дастурларини самарали ва ўз вақтида амалга оширадилар ва белгиланган параметрларга эришадилар (2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон Президент Қарорига 1-илованинг 7-банди).

Сўнгги марта маҳаллийлаштириш дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрда ПҚ-2698-сон “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлиб, унда 2017-2019 йилларда реализация қилинадиган, импорт ўрнини босувчи рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутувчи ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг рўйхати берилган.

Хусусан, сизнинг ташкилотинггиз ҳам қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича маҳаллийлаштириш дастурларида қатнашиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика