Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ер майдонини балиқхона учун қазиш жараенида айрим ҳудудларидан чиқадиган норуда маҳсулотларини (яъни ГПС) мавжуд цехимизда ювиб, саралаб, тегишли идоралардан сифат сертификати олган ҳолда реализация қилинса, ушбу фаолият учун лицензия олиш лозимми? 2. Бу ҳолатда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мужбурияти вужудга келадими?
Масъулияти чекланган жамият балансида қум қайрок ювиш ва саралаш цехи мавжуд. 2017 йил туман хокимининг қарори билан жамият ҳисобига балиқхона ташкил килиши учун жами 38 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони ажратилган.


Ответы экспертов
Ответов: 3
06.09.2017

1.Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун лицензия олиш Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомда (ПҚ-1524-сонли 02.05.2011 йилги қарор билан тасдиқланган)  белгиланган.

Лицензия Вазирлар Махкамасининг Махсус Комиссия томонидан берилади:

- геологик жихатдан урганишга;

- тажриба-саноат қазиб олишга;

- қазиб олишга;

- техноген минерал хосилалардан фойдаланишга.

Бироқ, «Ер ости бойликлари тўғрисида» қонун 31-моддасига асосан, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ўзларига берилган ер участкалари доирасида ўз хўжалик давлат баланси ҳисобига олинмаган кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ковлаб олиши ҳамда ер ости иншоотларини қуришни лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Бундан ташқари, ер участкаси балиқ овлаш хўжаликлари ташкил этиш учун ажратилганлигига этибор бериш керак,  чунки  ер участкасини бошка максадларда, яъни ер қаъри казиб олиш учун фойдаланса, ер ижараси шартномасининг бекор қилинишига олиб келиши мумкин.

Шундай қилиб, лицензия олиш билан бир қаторда, сиз фойдали қазилмаларини қазиб олиш учун ер ажратиш ҳақидаги ҳоким қарорини ҳам олишингиз керак бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 79
25.08.2017

2. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олаётган, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олаётган ер қаъридан фойдаланувчилар, шунингдек, фойдали қазилмалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда уларни қайта ишлашни амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир (СКнинг 243-моддаси).

Бунда солиқ солиш объекти бўлиб кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ҳажми ҳисобланади (СКнинг 244-моддаси 1-қисми).

Сизнинг мисолингизда, норуда маҳсулотлари кавлаб олиниб, қайта ишлаб сўнгра реализация қилинмоқда. Демак, ушбу ҳолатда корхонангизда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мажбурияти вужудга келади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика