Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) сўйиб, тегишли гўшт маҳсулотларини қайта ишланмаган ҳолда бозорларда сотиш тартиби қандай ва бунда қандай тартиб-таомилларга риоя этиш керак бўлади? Мазкур ҳолатда қайси давлат органлари қандай ҳужжатларни талаб этишга ҳақли саналади? Қандай тўловлар ва қанча миқдорда тўланади?
Уй хўжалигида қорамол, қўй, эчки ва парранда етиштириш билан шуғулланамиз. Уларни сўйиб, гўшт маҳсулотларини қайта ишланмаган ҳолда бозорда сотишни режалаштиряпмиз.


Ответы экспертов
Ответов: 38
31.08.2017

Ҳайвонларни сўйиш ҳуқуқига, ветеринария ва санитария гувохномалари мавжуд бўлган тақдирда, ҳайвонларни сўйиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома асосида ишлайдиган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний ва юридик шахслар эгалар. Молларни сўйиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома хокимиятлар томонидан берилади (АВда 10.08.2006 й. 1611-сон билан рўйхатга олинган, кейинги ўринларда – Низом, 3,4-банд.). Ветеринария ва санитария гувохномаларни эса ҳудудий давлат ветеринария бўлимларидан олишингиз мумкин. Ушбу гувохномаларни олиш учун керак бўлган талаблар Низомнинг II-бўлимида кўрсатилган.

Савдо шохобчалари ва бозорларда гўшт маҳсулотлари савдоси билан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар ва санитария хулосаси мавжуд бўлганда, юридик шахслар ҳам шуғулланишлари мумкин (АВда 10.08.2006 й. 1610-сон билан рўйхатга олинган, кейинги ўринларда – Йўриқнома, 3-банд).  Шуни айтиб ўтиш керакки, деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин (“Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 1-мод., 2-хатб.). Санитария хулосасини бериш давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказлари томонидан амалга оширилади. Гўшт маҳсулотларни сотиш ва санитария хулосасини олиш учун керак бўлган талаблар эса Йўриқноманинг II-бўлимида кўрсатилган.

Санитария ва ветеринария текширишларни ўтказиш ва гувохномаларни олиш учун тўловлар ветеринария бўлимлари ва давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказларига берилган тарифлар бўйича ҳисобланади ва шартнома асосида амалга оширилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика