Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Меҳнат таътили ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини ҳисоблаб чиқаришда аввалги 12 ойлик тарификация ёки лавозим маошидан ошган тўловларнинг ичида дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун қўшимча ҳақ суммасининг бир баравар миқдори (тунги вақтда ишлаганлик учун ярим баравар миқдори) инобатга олинадими ёки икки ҳисса миқдори (тунги вақтда ишлаганлик учун бир ярим баравар миқдори) инобатга олинадими? Бунда тегишли ходимнинг иши смена асосида эканлиги аҳамиятга эгами?
Меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида 158-моддасига асосан тунги вақтдаги (122-модданинг биринчи қисми) ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланиши керак. Меҳнат таътили ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаб чиқаришда мазкур тўловларнинг аввалги 12 ойдаги суммасининг ўртачаси ҳам ҳисобга олиниши керак бўлади. Бу тўловларни иш ҳақи ҳисоблашда икки хил кўрсатиш мумкин, бир ярим баравар ва икки ҳисса миқдоридаги суммани тўлиқ ёки уларнинг бир бараварини окладнинг ичида ва қўшимча ярим, бир баравар ҳақни алоҳида. Шунингдек, тегишли ходимнинг иши смена асосида ташкил этилган бўлиши ёки ходим дам олиш кунлари қўшимча равишда ишга чақирилган бўлиши мумкин.


Ответы экспертов
Ответов: 464
04.09.2017

Таътиллар ҳамда меҳнатга яроқсизлик вақтига ҳақ тўлаш Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш Тартибига (ВМнинг 11.03.1997й. 133-сонли қарорига 6-илова, кейинги ўринларда Тартиб) мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу тартибга асосан, ҳисоб-китоб учун 12 ойлик тарификация ёки лавозим маошидан ошган тўловлар сирасига ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради.

Ходим смена асосида ишлаганда унга белгиланган ҳафталик 40 соатдан ошган иш вақти учун тўланган иш ҳақи лавозим маошидан ошган тўловлар сирасига киритилади.

Саволга жавобни мисол тариқасида кўриб чиқамиз.

Мисол.

Кечки смена учун иш вакти 24-08 гача, дам олиш вақти соат 06-07гача этиб белгиланган. Ойда тўлиқ иш вақтини ишлаган ходим оклади 560 000 сўм этиб белгиланган. 6-кунлик (40 соатлик) иш ҳафтаси белгиланган корхонада 2017 йил июль ойи учун белгиланган жами иш соати 172 соатга тенглигини ҳисобга олсак, 1-соатлик иш учун иш ҳақи ставкаси 3255, 80 сўмга тенг бўлади.

(http://www.norma.uz/poleznaya_informaciya/raschet_rabochego_vremeni_na_2017_god)

Меҳнат кодексига мувофиқ сутканинг тунги вақтга тўғри келувчи қисмида меҳнат фаолиятини амалга оширишда унга ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланиши белгиланган. Бунда тунги вақт сифатида соат 22:00 дан 06:00 гача бўлган оралиқдаги вақт киради.

Агар ходим, ҳафтада 6 кун тунги сменада ишга тушса, июль ойида у жами 182 соат (26 х 7) меҳнат қилган бўлиб, белгиланган нормативдан 10 соатга кўп ишлаган бўлади. Ушбу 10 соат учун тўлов 2 баравар миқдорда (3256 х 2 х 10 = 65 120 сўм) тўланиши зарур.

26 кунлик иш кунида ишлаган ходим меҳнат фаолиятининг 156 соат иш вақти (6 соатдан х 26 кун) тунги вақтга тўғри келмоқда, ушбу вақт учун тўлов 1,5 баробар миқдорида (3256 х 1.5 х156= 761 904 сўм) амалга оширилиши лозим.

Қолган 26 соат иш вақти (соат 07:00 дан 08:00 гача) кундузги вақтга тўғри келганлиги сабабли, уларга тўлов 1 баробарда (3256 х 26= 84 656 сўм) ҳисобланади.

Шунда, ходимга ҳисобланган жами иш ҳақи миқдори 911 680 (65 120 + 761 904 + 84 656) сўмга тенг бўлади.

Ушбу ҳисоб-китобдан белгиланган норматив 172 соат учун иш ҳақи – 560 000 сўм лавозим маоши бўлса, 351 680 (911 680-560 000) сўм ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи ҳисобланади, ундан суғурта бадаллари ушлаб қолинади. Демак ушбу сумма (351 680 сўм)  ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда  лавозим маошидан ошган қисми сифатида ҳисобга олинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика