Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бош пудратчи хизмати кайси суммадан ушланади? Бош пудратчи хизматидан олинган даромад суммасидан кандай солик окибатлари вужудга келади? Бош пудратчи хизматидан олинган даромад ККСга тортиладими?
СКнинг 349-моддасига асосан ЯСТ тўловчилари учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚСни бюджетга тўлаш мажбурияти сақланиб қолинади. Бу дегани ушбу тартиб бундай объектларни қурилишида қатнашаётган ёлланма пудратчи ва субпудратчиларга нисбатан ҳам тадбиқ этилади. Тегишинча улар ушбу объектларда бажарилган ишлар ва ҳизматлар бўйича ҚҚС тўлашлари ва ҳисобварақ фактураларда ҚҚСни алохида кўрсатиши керак. Шундан келиб чиқиб корхона 2 чи чоракда субпудратчи ташкилоти билан шартнома тузган, шартнома суммаси 40 000 000 сўм (ҚҚС билан). Шартномада бош пудратчи хизмати 10 фоизни ташкил этган.


Ответы экспертов
Ответов: 271
04.09.2017

Сизнинг саволларингизга кўра бош пудратчи томонидан қурилиш ишлари марказлаштирилган манбалар (давлат капитал қўйилмалари) ҳисобига қурилаётган қурилиш объектида олиб борилмоқда.

ЯСТ тўловчилари учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚСни бюджетга тўлаш мажбурияти сақланиб қолинади (СКнинг 349-мод. 4-хатбошиси).

ЯСТ тўловчиси бўлган қурилиш ташкилотлари қурилиш ишларини реализация қилишдан тушган тушумдан ЯСТ тўлайдилар. Бунда кўрилиш ташкилоти учун реализация қилишдан тушган тушум деганда ўз кучлари билан бажарилган қурилиш ишларини реализация қилишдан тушган тушум ҳисобланади (СКнинг 355-мод. 2-қисм 1-банди 3-хатбошиси).

Қурилиш сохасида бажарилган ишлар бўйича бош пудратчининг хизмат ҳақиси субпудратчи ташкилоти билан тузилган шартномада белгиланган шартлардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Агар шартнома шартларида бош пудратчининг хизмат ҳақисини аниқлашда шартнома суммасидан ҚҚС чегириб ташланиши кўзда тутилмаган бўлса, унда бош пудратчининг хизмат ҳақиси шартноманинг умумий суммасидан келиб чиқиб ҳисобланиши лозим.

Яъни сизнинг ҳолатда:

  • шартнома шартларида ҚҚС чегириб ташланиши кўзда тутилган бўлса, бош пудратчининг хизмат ҳақиси 33,3 млн. сўм * 10% = 3,33 млн. сўмни ташкил этади;
  • агар бундай шарт кўйилмаган бўлса, бош пудратчининг хизмат ҳақиси 40 млн. сўм * 10% = 4 млн. сўмни ташкил этади.

Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган қурилиш объектида бош пудратчи томонидан бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларни реализация қилиш обороти ҚҚСга тортилади.

Масалан, буюртмачи ва бош пудратчи ўртасида тузилган шартнома бўйича қурилиш объектида жами бажарилган  ҳамда тасдиқланган қурилиш ишларнинг умумий қиймати ҚҚС билан 120,0 млн. сўмни ташкил этса:

1)      ҚҚС ҳисоблашда:

ҚҚС суммаси чегириб ташланган ҳолда қурилиш ишларнинг умумий қийматига 100,0 млн. сўм субпудратчи ташкилоти билан тузилган шартнома бўйича бош пудратчининг хизмати ҳақиси қўшилади 3,33 млн. сўм (100,0 млн. сўм + 3,33 млн. сўм) = 103,33 млн. сўм ва ушбу суммага ҚҚС ҳисобланади (103,33 млн. сўм * 20%) = 20,67 млн. сўм.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлашда субпудратчи ташкилоти томонидан бажарилган ишлар бўйича ҚҚС суммаси 6,67 млн. сўм ҳисобга олинади.

2)      ЯСТ ҳисоблашда:

Бош пудратчи томонидан ўз кучлари билан бажарилган қурилиш ишлари қиймати аниқланади. Бунинг учун ҚҚС суммаси чегириб ташланган ҳолда қурилиш ишларнинг умумий қийматидан 100,0 млн. сўм субпудратчи томонидан бажарилган ишлар қиймати чегирилади 33,3 млн. сўм (ҚҚСсиз) ва субпудратчи ташкилоти билан тузилган шартнома бўйича бош пудратчининг хизмат ҳақиси қўшилади 3,33 млн. сўм.

(100,0 млн. сўм – 33,3 млн. сўм + 3,33 млн. сўм) = 70,03 млн. сўм. Ушбу бу сумма ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага қўшилган ҳолда ЯСТга тортилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика