Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Мажбурий ижро бюроси ходимининг айтганлари қанчалик тўғри ва умуман қонунчиликда табиий газ учун тўловни келаси ойнинг ўнинчи санасигача тўламаслик табиий газ тармоғидан огоҳлантиришсиз узиб қўйишга сабаб бўладими? 2. Табиий газ бўйича uztg.uz сайтидаги шахсий кабинетдаги ва қоғоздаги ўзаро қарздорликлар мос келиши керакми? Агар улар ўзаро мос келмаса, буни тўғрилаш кимнинг вазифасига киради? 3. Табиий газ учун тўланиши керак бўлган сумма тўлов кунидаги табиий газнинг 1 куб метри учун белгиланган нархдан келиб чиқиб ҳисобланадими ёки унинг ҳақиқатда ишлатилган давридаги нархдан келиб чиқибми? Одатда инспекторлар уни тўлов кунидаги нархдан келиб чиқиб белгилашади, uztg.uz сайтида эса ҳақиқатда ишлатилган даврдан келиб чиқиб белгиланяпти менимча. Шу ерда иложи бўлса ой ўртасидан табиий газнинг нархи кўтарилганда уни ҳисоб-китоб қилиш тартиби бўйича ҳам маълумот берсангизлар. Чунки бизда инспекторлар деярли 3-4 ойда бир келиб, ҳисоб-китоб қилиб кетишади.
Мажбурий ижро бюроси ходими табиий газ учун тўловни қабул қилди ва бундан кейин ойнинг 10 санасигача тўловни тўлаб қўйиш шартлигини айтиб, агар бу ўз вақтида амалга оширилмаса ҳеч қандай огоҳлантиришсиз тармоқдан узиб қўйиш мумкинлигини айтди. Унинг мана шу айтгани огоҳлантириш сифатида қараларкан ва шу сабабли бундан кейин ҳеч қандай огоҳлантириш бўлмас экан.


Ответы экспертов
Ответов: 118
28.09.2017

1. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ  етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармонининг 8-бандига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб истеъмолчилар - жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда истеъмолчи - жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади.

2. Бу ҳолат қонунчиликда ёритилмаганлиги сабабли мажбурий ижро бюроси ходимларидан қарздорликни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилишингиз ва ўз навбатда, тўланган патта (квитанциялар)ни тақдим этишингизни тавсия қилинади. Чунки уларнинг ҳаракатларидан норози бўлган тақдирда тегишли органларга (суд, прокуратура ва х.к.) шикоят қилиш учун ҳужжатлар далил сифатида илова қилинади.

3. Хонадонда газ ҳисоблагичи мавжуд бўлган тақдирда уй эгалари мазкур ҳисоблагичнинг кўрсатмалари бўйича тўлов кунидаги амалдаги тарифларга биноан фойдаланилган газ учун тўловни амалга оширадилар (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уй-жойларда газдан фойдаланиш қоидаларининг 23-банди, АВнинг 14.10.1997 йилги 370-сонли рўйхат рақами).

Истисно ҳолат - газ учун 1 йилгача бўлган муддатда олдиндан тўланган бўлса, тарифлар ошган тақдирда ҳам қайта ҳисобланмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика