Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
36 соатлик иш ҳафтасига ўтказилган ходим учун табель тўлдириш ва ойлик маошини ҳисоблаш тартиби қандай (ойлик маоши тўлиқ тўланадими ёки 36 соатга мос иш ҳақи ҳисобланадими)?
Ходимимизга иккинчи гуруҳ ногиронлиги берилди. Корхонамиз Жамоа шартномасига асосан бу каби ходимларга 36 соатлик иш ҳафтасига ўтиб ишлаш ҳуқуқи белгилаб қўйилган. Бизнинг ишхонамиз 5 кунлик ва 40 соатлик (кунига 8 соатлик) иш ҳафтасига амал қилинади.


Ответы экспертов
Ответов: 93
25.09.2017

I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади (МК 220-моддасининг тўртинчи хатбоши).

I ва II гуруҳ ногиронлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича озод қилинади. Ушбу имтиёз тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда қўлланилади (ТМЭК хулосаси).

Ходимнинг ногиронлик ҳолати белгиланганда (1 ва 2-гуруҳлар), Сиз ходим билан тузилган меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритишингиз керак. Бунинг учун, Сиз ходим билан меҳнат шартномасига кўшимча келишув тузиб, унда қуйидагиларни кўрсатишингиз лозим:

-                     келишувнинг амал қилиш муддати (ходимнинг ногиронлик ҳолати белгиланган муддатининг охирги куни билан тугаши лозим) ёки муддатли меҳнат шартномаси тузилган бўлса – шартноманинг муддати доирасида;

-                     иш режими – меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда ҳафтасига 36 (ўттиз олти) соат;

-                     йиллик асосий таътил муддати – 30 (ўттиз) календарь кун ходим учун қулай бўлган вақтда берилади (МК 143, 220 -моддалари).

Ходим билан келишув асосида Сиз унга тўрт кун етти соатли иш кунини ва бир кун саккиз соатли иш кунини (бошқа вариантлар ҳам бўлади) белгилашингиз ва, келишувга биноан, иш вақтини ҳисобга олиш табелини тўлдиришингиз мумкин.

Ходим билан иш берувчинивнинг мехнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги келишувига асосан, буйруқ чикариш лозим.

 

Қуйидагиларга эътибор беринг, ходим томонидан ногиронликни белгилаш хақида ТМЭК хулосаси тақдим этилганда, Сиз хулоса матнини диққат билан ўрганиб чикиб, ходимингиз меҳнат қилиш ҳуқуқига эгалигини аниқлашингиз керак. Агар ногиронлик меҳнат қилиш ҳуқуқисиз белгиланган бўлса, бундай ходим билан меҳнат шартномаси МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинади ва барча фойдаланилмаган йиллик асосий таътиллар учун пуллик компенсация (МК 151-моддаси) ҳамда икки ҳафталик иш ҳақи миқдорида компенсация тўланади (МК 102-моддаси 2-бандининг учинчи хатбоши).

Меҳнат шартномасига келишув намунаси

2002 йил 4 сентябрдаги 48-сонли меҳнат шатрномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 7/48-сонли қўшимча келишув.

 

2017 йил “4” сентябр                                                                                            Тошкент ш.

Кейинги ўринларда “Иш берувчи” деб аталадиган МЧЖ “ДУСТЛИК” номидан Устав асосида иш кўрувчи раҳбар Аброров К. бир томондан, ҳамда кейинги ўринларда “Ҳодим”деб аталадиган Худояров Ф.У. бошқа томондан, биргаликда “Тарафлар” Ҳодимга 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги юзасидан, ушбу қўшимча келишувни туздилар:

1.2002 йил “4” сентябрдаги 48-сонли меҳнат шартномасига (кейинги ўринларда “Шартнома” деб юритилади) меҳнат шартларига ўзгартиришлар киритишга келишдилар.

2.Ушбу қўшимча келишувнинг 1-бандига асосан, Тарафлар  Шартномага қуйидаги ўзгартиришлар киритмоқда:

2.1.Шартноманинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Умумий давомийлиги ҳафтасига 36 (ўттиз олти) соатдан иборат иш вақти режими меҳнат ҳақи камайтирилмаган ҳолда қуйидаги график бўйича:

  • душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба – 7-соатли иш куни;
  • жума – 8-соатли иш куни”.

2.2. Шатрноманинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

“10. Ходимга йиллик тўланадиган таътил 30 (ўттиз) календар кун миқдорида белгиланган”.

3.Мазкур келишув 2017 йил “4” сентябрдан дан эътиборан кучга киради ва 2018 йилнинг 31 августига қадар амал қилади.

4. Мазкур келишув Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Шартномасиз юридик кучга эга эмас.

5.Мазкур келишув ҳар қайси тараф учун бир нусхадан икки нусхада тузилди.

 

Иш берувчи                                                                         Ходим

 

Раҳбар_______________________Аброров А.К.                   ____________________Худояров Ф.У.         

 

Буйруқ намунаси

 

БУЙРУҚ

2017 йил “4” сентябр                                                                                                       Тошкент ш.

 

ХУДОЯРОВ ФАЗИЛ УКТАМ ЎҒЛИГА 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланлиги муносабати билан,

                                                             БУЮРАМАН:

 

1. 2017 йилнинг 4 сентябридан 2018 йилнинг 31 августига қадар Худояров Фазил Уктам Ўғлига белгилансин:

-          иш режими - умумий давомийлиги ҳафтасига 36 (ўттиз олти) соатдан иборат иш вақти режими меҳнат ҳақи камайтирилмаган ҳолда (МК 220-м.) қуйидаги график бўйича:

  • душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба – 7-соатли иш куни;
  • жума – 8-соатли иш куни;

-          йиллик тўланадиган таътил муддати – 30 (ўттиз) календарь кун ходим учун қулай бўлган вақтда (МК 143, 220 -моддалари).

  1.  Мазкур буйруқ иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритиш, таътиллар бериш хамда солиқ солиш бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун бухгалтерия ва кадрлар бўлими томонидан ижрога қабул қилинсин (СКнинг 180-моддаси иккинчи қисми 5-банди)

 

Асос:  Юнусобод тумани 2017 йилнинг 31 августидаги 4231-сонли ТМЭК хулосаси;

           2002 йил 4 сентябрдаги 48-сонли меҳнат шатрномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 7/48-сонли қўшимча келишув.

 

                                   РАҲБАР                                            Аброров А.К.

 

Буйруқ билан танишиб чиқдилар:

 

            Сотувлар бўлими бошлиғи                          Худояров Ф.У.        «__»________2017 й.

            Бош ҳисобчи                                                 Саидова Т.О.          «__»________2017 й.

            Кадрлар бўлими бошлиғи                            Тухватуллина С.А. «__»________2017 й.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика